Очамайли (ачамайли, очамойли, ашамойли) – 1) ўзбекларнинг дўрмон, кенагас, найман, қўнғирот, қурама, юз қабилалари таркибига кирган йирик уруғлардан бири, қозоқлар ва қорақалпоқлар таркибида ҳам бор; 2) ўзбек қўнғиротлари ва қорақалпоқ қўнғиротларига мансуб қабила. Бу қабила қорақалпоқ қўнғиротларининг Шуллук бўлими таркибига киради. Очамайли қабиласи 13 уруғдан ташкил топган. Улар ХИХ асрнинг ўрталарида 750 га яқин хўжаликдан иборат бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил