Octavio Paz
Оcтавио Паз (31-март 1914, Мехико шаҳри – 19-апрел 1998, Мехико шаҳри) – мексикалик шоир. Биринчи шеърий тўплами „Но пасаран“ 1936—1939–йилларда Испанияда бўлган фуқаролар урушига бағишланган. „Инсон илдизи“ (1937), „Сенинг равшан соянг остида“ (1937), „Дунё чеккасида“ (1942), „Мадҳия мағзи“ (1954), „Қуёшнинг тоши“ (1957), „Яхлит шамол“ (1966) ва бошқа тўпламларида Паз миллий лирикани бадиий кашфиётлари билан бойитган, фиқоларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак руҳиятли интеллектуал шоир сифатида намоён бўлади. У қадимги Мексика ҳамда Осиё халқлари маданий меросига тез-тез мурожаат этади. „Ёлғизликнинг чалкаш йўллари“ (1956) эссе китобида мексикаликлар руҳиятини, Мексиканинг тарихий ўзига хосликларини тадқиқ этади. Пазнинг фикрича, шоирнинг ҳозирги жамиятдаги вазифаси инсон ва ташқи дунё бирлигини тиклашдир. Паз Мексиканинг Ҳиндистондаги элчиси (1962—1964), Гарвард университетининг фахрий доктори (1981). Санъат ва сиёсат соҳасидаги бир неча журналларга, жумладан, „Плурал“ („Плурал“) журналга бошчилик қилган. Нобел мукофоти лауреати (1990)[1].
| Оcтавио Паз |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |