Odd Hassel
Одд Ҳассел (1897.17.5, Осло — 1981.11.5) — норвегиялик физик-кимёгар. Норвегия фанлар академияси аъзоси (1933). Мюнхен университетида (1922—23). Берлин физиккимё ва электрокимё институтида (1923—24). Осло университетида (1925—64) ишлаган (1934-йилдан проссор). Асосий илмий ишлари органик бирикмалар стереокимёсига оид. Электронография усулини ривожлантирган ва уни мураккаб моддалар молекулаларини тадқиқ қилишда қўллаган. Нобел мукофоти лауреати (1969; Дерек Бартон билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |