Odra
Одра, Одер (чех ва поляк тилида Одра, немис тилида Одер, лотин тилида Виадрина) – Ғарбий Европадаги дарё. Чехиядаги Одра тоғларидан бошланади, сўнгра Полша ҳудудидан оқади. Одрага Ниса-Лужицка дарёси қўшилган жойдан Грифино шаҳаргача Полша ва Германия ўртасида чегара вазифасини ўтайди. Болтиқ денгизининг Шчецин қўлтиғига қуйилади. Узунлиги 854 км, ҳавзасининг майдони 119 минг км² га яқин. Ниса-Лужицка дарёси қуйилган жойдан бошлаб кенг (эни 200 м дан зиёд) ва серсув. Қуйи қисмида 2 тармоққа бўлинган. Қор ва ёмғирдан тўйинади. Қуйилиш жойида сув сарфи ўртача 565 м³/сек. Элба ва Висла дарёлари билан каналлар орқали туташган. Одра бўйида Ополе, Вроцлав, Шчецин шаҳарлари жойлашган[1].
| Одра | |
|---|---|
|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Одра, Одер (чех ва полякча Одра; нем. Одер) – Ғарбий Европадаги дарё. Чехиядаги Шарқий Судет тоғларидан бошланади, сўнгра Полша ҳудудидан оқади. Одрага Ниса-Лужицка дарёси қўшилган жойдан Грифино шаҳригача Полша ва Германия ўртасида чегара вазифасини ўтайди. Болтиқ денгизининг Шчецин қўлтиғига қуйилади. Узунлиги 891 км, ҳавзасининг майдони 149 минг км² га яқин. Ниса-Лужицка дарёси қуйилган жойдан бошлаб кенг (эни 200 м дан зиёд) ва серсув. Қуйи қисмида 2 тармоққа бўлинган. Қор ва ёмғирдан тўйинади. Қуйилиш жойида сув сарфи ўртача 580 м³/сек, максимали 3000 м³/сек. Денгиз йилига 16 км3 сув келтиради. Баҳорда серсув. Қиш совуқ келган йиллари музлайди. Одранинг қу-йилиш жойидан Козле шаҳригача йирик кемалар қатнайди. Элба ва Висла да-рёлари билан каналлар орқали туташган. Одра бўйида Острава, Ополе, Вроцлав, Шчецин, Франкфурт Одер шаҳарлари жойлашган.[2]
| Викиомборда „Одер Ривер“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
- ↑ Одра. Энcйклопедиа ПWН.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |