Odette Giuffrida
Одетте Гиуффрида (туғ. 1994-йил 12-октябр, Роме, Италия) — италиялик дзудочи, 52 кг гача вазн тоифасида, Италия терма жамоаси аъзоси. 2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори ва 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори. Дзудо бўйича ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг тўрт карра бронза медали совриндори (2011, 2012, 2013, 2014). 2020-йилда Европа чемпиони. 2016-йил феврал ойида у аёллар дзудо бўйича Жаҳон рейтингида Топ-10 талигига кирди[1].
| Одетте Гиуффрида | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1994-йил 12-октябр Роме, Италия |
| Вазни | 52 кг гача |
| Спорт | |
| Қайси спорт | дзудо |
| Клуби | Cентро Спортиво Эсерcито |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Ёзги Олимпиада ўйинлари | ||
| Кумуш | Рио-де-Жанейро 2016 | 52 кг |
| Бронза | Токио 2020 | 52 кг |
| Европа ўйинлари | ||
| Бронза | Боку 2015 | 52 кг |
| Дзудо бўйича Европа чемпионати | ||
| Олтин | Прага 2020 | 52 кг |
| Кумуш | Лиссабон 2021 | 52 кг |
Фаолияти
Одетте Гиуффрида болалигини Рим чеккасидаги Монте-Сакрода ўтказди[2]. У акаси Салваторе туфайли 6 ёшида дзудо билан шуғуллана бошлаган.
2009-йилда у халқаро майдонда дебют қилган. 2013 ва 2014-йилларда у ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб чиқди. 2011—2014-йилларда у ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган. 2015-йилда Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган биринчи Европа ўйинларида у умумжамоа ҳисобида бронза медали соҳибига айланди[3].
2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) Ёзги Олимпиада ўйинларида Одетте 52 кг гача вазн тоифасида финалга чиқди ва косоволик дзудочи Мажлинда Келмендига ютқазди, кумуш медални қўлга киритди.
2020-йилда ноябр ойида Прагада (Чехия) бўлиб ўтган Европа чемпионатида Гиуффрида 52 кг гача вазн тоифасида чемпионлик унвонини қўлга киритди. Финалда у руминиялик спортчи Андреэа Чиțудан устун келди. 2021-йилда Лиссабонда (Португалия) бўлиб ўтган Европа чемпионатида 52 кг гача бўлган вазн тоифасида италиялик спортчи финалда франсиялик Амандине Бучардга ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди.
2021-йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида иккинчи кунида 52 кг гача вазн тоифасида италиялик учинчи ўрин учун курашда венгриялик Рéка Пуппни мағлуб этиб, Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди[4][5][6][7].
Манбалар
- ↑ Одетте Гиуффрида реачес топ 10 Wорлд Ранкинг
- ↑ „архив нусхаси“. 12-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2022-йил.
- ↑ Баку 2015. Бронзо а сқуадре cон ил Жудо фемминиле
- ↑ Одетте Гиуффрида, 6-август 2016-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 28-май 2022-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Мажлинда Келменди wинс Косовўс 1ст Олймпиc медал
- ↑ „архив нусхаси“. 27-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2022-йил.
- ↑ Одетте ГИУФФРИДА