Зиёсферада исми Одилхон ва фамилияси Саломов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Одилхон эшон (Одилхон Саломов Андижон шаҳри 1926-йил, 2009-йил Андижон шаҳри) – Андижон халқи орасида Одилхон ҳожидада номи билан машҳур Нақшбандия тариқати муршиди[1].

Биографияси

Одилхон эшоннинг бобоси Андижон шаҳрида машҳур Рустам қози (1831-1913-йил) исмлик шахс бўлган. Отаси Абдусалом Махдум (1881-1937) 46 ёшида қатағон қурбони бўлган. Одилхон эшон отаси вафот этганида 11 ёшда бўлган. Дастлабки билимни Андижонлик Аминжон махдум, Муҳаммад Мубин қорилардан ўрганган. 1973-1975 йилларда Тожикистонлик Абдурашид қози домладан диний билимларни ўрганган. Кейин Наманганлик Сўфихон тўра, Тошкентлик Абдуллахон қори, Тожикистонлик Муҳаммад Шариф Ҳисорийлардан Нақшбандия тариқати таълимини олган

Фаолияти

Одилхон эшон 1988-йилдан Андижон вилояти туманларида масжидлар қурулишларига бош қош бўлади. 1990-йил Балиқчи туманидаги Гўравон маҳалласидаги масжидни қайта таъмирлашга бош қош бўлади. 1990-йил Пойтуғ тумани, 1991-йил Избоскан туманидаги масжидларни таъмирлашга ўз хиссасини қўшган. 1991-йил Андижон шаҳрида Абдусалом махдум номлик мадраса очган. Ушбу мадраса 1992-1998 йилларда фаолият олиб борган[2].

Манбалар

  1. ↑ Йўлдошхўжаэв, Ҳайдархон. Тариқатчиликнинг замонавий кўринишлари. Тошкент: Тошкент Ислом Университети, 2010 — 81-бет. ИСБН 978-9943-306-86-8. 
  2. ↑ Тожибоэва, Омина. Дилларга инган Нур. Тошкент: Исте'дот зиё пресс, 2021 — 280-бет. ИСБН 978-9943-7450-5-6.