Odob
Одоб (арабча — „адаб“ сўзининг кўплиги) — жамиятда эътироф этилган хулқ нормаси.
Шахс маънавий ҳаётининг ташқи жиҳатини ифодалайди ва ўзгалар билан муносабат (оила, меҳнат жамоаси, турли маросимлар)да намоён бўлади. Одоб негизида ахлоқнинг баъзи тамойил ва меъёрлари, шунингдек, мақсадга мувофикдик ва гўзаллик (эстетика) талаблари ётади. Одоб кишининг жамоат орасида ўзини қандай тутиши, одамлар билан қай йўсинда муомала қилиши, ўз турмуши, бўш вақтини қандай ташкил этиши, инсон ташқи қиёфаси қандай бўлиши лозимлигига тегишли қоидалар (масалан, шарм-ҳаё, камтарлик, хушмуомалалик, озодалик сингарилар)ни ўз ичига олади. Инсоннинг диний эътиқоди унинг одобли бўлиб, камол топишига самарали таъсир кўрсатади. Одоб таълим-тарбия, амалий тажриба жараёнида шаклланади.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Одобга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |