Оферта, офферта (лотинча: офферо — „таклиф этаман“) — бир шахснинг бошқа шахсга товар етказиб бериш, бирорбир хизмат кўрсатиш ва бошқа учун шартнома тузиш истаги ва шартлари ҳақида ёзма ёки оғзаки хабарномаси. Шундай хабар юборган жисмоний ёки юридик шахс офферент, хабарнома олган шахс аксептант деб аталади (қаранг Аксепт).

Оферта қабул қилинган ҳолларда аксептант офферентни ёзма хабардор қилади ва томонлар битими расмий кучга киради. Оферта унда кўрсатилган амал қилиш муддатига эга бўлади. Шу муддат давомида аксептант офертани қабул қилиш ҳуқуқига эга ва бу оферент билан шартнома мажбуриятларини боғлаб олади.

Халқаро савдода офертанинг қатъий ва эркин турлари бор. Қатъий оферта офферентнинг товарлар партиясини сотиш имконияти ҳақидаги муддати кўрсатилган ёзма таклифи эҳтимоли бўлган ҳари-дорлардан фақат биттасига юборилади ва сотиш шу муддат давомида ўз таклифига боғланиб қолади (жавоб кутади) ва шундай таклифни бошқа ҳаридорга қўллай олмайди. Эркин офертада бир вақтнинг ўзида бир товар партияси бир қанча ҳаридорларга таклиф этилади ва жавоб учун муддат белгиланмайди ва шу жиҳат билан офферентни мажбуриятлар билан боғлаб қўймайди. Ҳаридорнинг офертага розилиги ҳақидаги ёзма жавоби битим имзоланганлигини тасдиқлайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.