Ofshor
Офшор (инглизча: оффшоре — „қирғоқ нарисидаги“) „солиқ жаннати“ бўлган ҳудуд(мамлакат)лардир. Бундай жойда маблағ эгалари анонимлиги ва махфийлиги кафолатланади.
Таърифи
Офшор компанияси — бу имтиёзли солиқ тўлаш (ёки умуман тўламаслик) ҳудудида бунёд этилган корхона бўлиб, у рўйхатга олинган жойда барқарор турмайдиган шахсларга тегишлидир. Одатда, офшор корхонаси масъулияти чекланган жамият ёки компания шаклида ташкил этилади. Аммо, офшор фаолияти учун бошқа ташкилий — ҳуқуқий шакллар ҳам йўқ эмас, масалан ширкатчилик, хорижий компаниянинг шахобчаси шаклида бўлиши мумкин[1].

Офшор компаниясининг солиқ тўлаш тартибига таъсир кўрсатувчи асосий шарт бу унинг резидент ва резидент эмаслик мақомидир. Бунда назарда тутилаётган нарса корхона бошқарув идораларининг, унинг рўйхатдан ўтган ҳудудига нисбатан узоқда жойлашган жойидир. Резидентлардан фарқи шундаки, улар ўзлари жойлашган ҳудуддан ташқаридан туриб бошқарилади. Норезидент компаниялар амалда маҳаллий солиқ тўлаш тизимидан бутунлай чиқарилади. Бу каби компанияларнинг ўзлари рўйхатдан ўтган жойда ўзига тегишли офиси бўлиши шарт эмас, баъзи бир давлатларда эса, бухгалтерлик ҳужжатларини олиб боришдан ва ҳиссадорлар реэстрини юритишдан ҳам озод қилинган. Бу ҳолда, корреспонденсияларни қайта ишлаш ва йиллик молиявий ҳисоботларни тайёрлаш мажбуриятлари махсус фирмалар зиммаларига юклатилади. Компанияни унинг эгаси эр шарининг ҳар қандай нуқтасидан туриб бевосита бошқариши мумкин.
Манбалар
- ↑ Шомирзаев Э.А., Маҳмудова Н., Раҳимов Қ.Э., Нугманова Г. Қурилиш индустрияси корхоналарини ташкил этиш фанидан ўқув қўлланма
Адабиётлар
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |