Ofset bosma
Офсет босма, офсет (инг. оффсет) — текис босма усули; бунда бўёқ қолип (форма) дан эластик оралиқ сирт (резина силиндр)га, ундан қоғозга ёки босма материалга туширилади. Офсет босма АҚСҲ да офсет босма машина яратил-гандан сўнг (1905) таклиф қилинган. Офсет босма қолипи 0,3—0,8 мм қалинликда пйх, алюминий, биметалл (мис, никел) пластинадан фотомеханик усулда тайёрланади. Офсет босма қолипларидан негатив ва позитив усулларда нусха кўчирилади. Негатив усулда нусха кўчиришда металл пластина сиртига хромланган ёруғлик сезгир коллоид қатлами суркалади ва негатив кайта бо-силадиган асл нусха (оригинал) га кўчирилади. Нусха бўёқ билан крплана-ди, махсус эритмаларда очилтирилади ва ишланади. Позитив усулда нусха кўчиришда диапозитивпар қўлланади. Нусхани очилтириш ва ишлаш на-тижасида босма элементлари анча чуқурлашади; бу эса босма сифатини оширишга ва қолипдан кўплаб нусха олишга имкон беради. Қолип биметалл (мис ва никел)дан тайёрланган бўлса, босма элементлари мис сиртда, очиқ қоладиган жойлар (пробеллар) эса никел сиртда хрсил бўлади. Офсет босма куп рангли нашрлар (плакатлар, бадиий реп-родуксиялар, рангли китобчалар, рас-мли жур.лар ва бошқалар), шунингдек, бир хил рангдаги расмли китобларни босишда кенг қўлланади. Офсет босма корхонасида ранг бериш, фотоҳарф териш автоматлари, офсет ротациялари, автоматик линиялар бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |