Офтоби — майиз солиш усули, узумни ишлов бермасдан, бевосита офтобда қуритиш. Бу усул узумчиликда тарқалган бўлиб, асосан, оқ кишмиш ва қора кишмиш узум навлари қуритилади. Узум бошлари узиб олингач, хилланади ва тахта патнислар; бўйра ёки сомон сувоқ қилинган жойга бир текис қилиб ёйилади. Орадан 7—8 кун ўтгач, ғужумларнинг уст қисми сўлиб, бир оз қораяди. Шунда узум бошлар ағдариб қўйилади ва қуригунча шу ҳолда туради. Қуритиш 15—20 кун давом этади. Намлиги 18% дан ошмайдиган қуриган майиз шингил бандлари, хас-чўпларидан тозаланиб, идишларга жойланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил