Оглахти — Тоштиқ маданиятита мансуб қабристон (милоддан аввалги И аср -милодий И аср). Енисей дарёси бўйидаги Оглахти тори этагида жойлашган. 1903-йил А. В. Адрианов, 1969—70 йилларда Л. Р. Кизласов томонидан ўрганилган. Кабрлар устидаги береста устунлар, мўйна, ипак ва жундан тикилган кийимлар, қалпоқлар, оёқ кийимлари ва бошқа яхши сақланиб қолган. Қабрларга гипс бўёқли маскалар (ниқоблар) кийдириб мумиёланган маййитлар кўмилган. Маййитлар ёнига идиш-товоқ, шунингдек, кичик ҳажмдаги шамширлар, ханжарлар, садоқлар, ўқёйлар, жез қозончалар ва бошқа қўйилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил