Оҳак — қурилиш материали. Оҳактош, бўр ва бошқа карбонатли жинсларни 900° дан 1100 °C температурада куйдириб, ишлов бериб олинади: CаCО3 <=т CаО + CО2 Т. Калсий оксид CаО — сўндирилмаган Оҳак, калсий гидроксид Cа(ОҲ)2 эса сўндирилган оҳак деб юритилади (қаранг Калсий). Оҳак қадимдан қовушқоқ материал сифатида ишлатиб келинган. Мил. ав. 3000—2500-йилдаёқ Оҳакнинг қум ва сув билан қоришмасидан турли иншоотлар қуришда, тош ва ғиштни бириктиришда, деворларни сувашда ҳамда бўёқ тайёрлашда фойдаланилади.

Оҳак бўлак ва кукун ҳолида ишлаб чиқарилади. Кимёвий таркибига қараб, ҳавода қотувчи ва гидравлик хилларга бўлинади. Ҳавода қотувчи Оҳак, асосан, калсий ва магний оксидларидан иборат. Гидравлик Оҳак таркибида, бундан ташқари, анча миқдорда кремний, алюминий ва темир оксид бўлади. Ҳавода қотувчи Оҳак қурилиш қориш-малари ва бетоннинг қуруқ ҳавода қотишини, гидравлик Оҳак ҳавода ҳам, сувда ҳам қотишини таъминлайди. Оҳак қурилишда, металлургияда, кимё са-ноатида, қанд, қоғоз, шиша буюмлар, ойна ишлаб чиқаришда, шунингдек, сувни тозалаш ва бошқа мақсадларда кенг қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил