Оҳанг (форс. — товуш, нағма, куй) — мусиқий ифода воситаси сифатида энг кичик куй бўлаги, интонация. Оҳанг бир неча товушларнинг мантиқан уланиб бори-шидан ҳосил бўлиб, вокал мусиқада шеърий рукнга мос келади. Оҳанглар бирикиб йирикроқ тузилмалар — куй жумлаларини ташкил этади. Оҳанг куйнинг бош (энг ўзига хос) тузилмаси ва бошқа маъноларда ҳам, ҳиндларда эса „оҳангит“ мусиқанинг умумий ифодаси сифатида, форсийзабон халкларда „оҳангсоз“ — бастакор маъносида ҳам қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил