Оҳангарон (ўзбекча: Оҳангарон/Оҳангарон, русча: Ахангаран, форсча: آهنگران‎‎) Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятидаги шаҳар[2].

Оҳангарон
шаҳар
40°54′22″Н 69°38′40″Э / 40.90611°Н 69.64444°Э / 40.90611; 69.64444
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Тошкент вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Ражаббоев Музаффар Эркабоевич
Асос солинган 1960
Қачондан бери шаҳар 1966
Майдон 2,447 км2 (945 кв ми)
Иқлим тури мо'тадил
Расмий тил(лар)и ўзбекча
Аҳолиси
 (2024)
50 000 киши (2 024)[1]
Миллий таркиб ўзбеклар, тожиклар, қурамалар, руслар, татарлар
Конфессиявий таркиб христиан
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 70
Почта индекс(лар)и 110300
Автомобил коди 10
Ohangaron xaritada
Ohangaron
Оҳангарон
Ohangaron xaritada
Ohangaron
Оҳангарон

Тарих

Оҳангарон шаҳри Оҳангарон қишлоғи ўрнида пайдо бўлган, ҳудудда асосан ўзбеклар ва тожиклар яшаган. (тожикча. „Охангарон“ — „Темирчилар“ деб таржима қилинган)[3].

Расмий равишда Оҳангарон аҳоли пункти 1960-йилда семент заводи қурилиши бошланиши муносабати билан аҳоли пункти мақомини олган. Шаҳар мақомини эса 1966-йилда берилган. Вилоятга бўйсунувчи шаҳар мақомига эга.

География

Оҳангарон дарёси бўйида Қурама тоғ тизмасининг этакларида жойлашган (дарёнинг бошқа номи Ангрен). Денгиз сатҳидан ўртача баландлиги — 567 метр.

Инфратузилма

Оҳангарон Ўзбекистон учун катта саноат аҳамиятига эга. Тошкент-Ангрен темир йўл йўналишида жойлашган.

Шаҳарда йирик корхоналар семент (1966-йил очилган), шифер заводлари, темир-бетон буюмлар заводи, „Сантехлит“ заводи (1996-йилда ёпилган), асбест-семент ва иссиқлик изоляцион маҳсулотлар, қурилиш материаллари ва пластмасса буюмлари заводлари, ғишт ишлаб чиқариш, резина буюмлар, пахта иплари ва калава, озиқ овқатлар ишлаб чиқариш каби корхона ва заводлар бор

Шунингдек, яшаш ва ободонлаштириш инфратузилмаси — уйлар, болалар боғчалари, мактаблар, меҳмонхоналар, банк муассасалари ва авиакассалар мавжуд.

Манбалар

Ҳаволалар