Oharun
Оҳарун — илк ўрта асрларда Чағониённинг шимолида жойлашган вилоят (ВИ-Х асрлар). Оҳарун ҳокими қўшни Шуман шоҳига тобе бўлгани туфайли тарихий манбаларда бу вилоятлар қўшма ҳолда учрайди. Хитой сайёҳи Сюан Сзаннинг хотираларида Хо-ру-мо деб аталган. Оҳарун ҳокими Хи-су уруғига мансуб турк бўлган. ВИИ асрда бу ерда 2 будда ибодатхонаси ва 100 га яқин роҳиб бор эди. Хитой тарихий йилномаси "Тан шу" ("Тан сулоласининг тарихи")да Оҳарун Ху-лу-ен шаклида қайд этилган. Унга кўра, Хитой маъмурлари томонидан 658—659-йилларда Ғарбий Турк хокрнлиги ерларида ўтказилган маъмурий ислоҳотдан сўнг Ху-лу-ен мулки Шуман билан бирлашиб ягона губернаторликни ташкил этган. Табарийга кўра, 700 йил араб саркардаси Мухаллаб ибн Абу Суфра Кеш қамалини бўшатиб шошилинч равишда қўшини билан Оҳарунга келган. 705-йил Оҳарун ва Шуман шоҳи Ғуштасбон кучайиб, Чағониён вилоятига ҳужум қилган, Чағониён шоҳи Тиш араблар билан иттифоқ тузган. 722—723-йилларда Оҳарун ва Шуман шоҳи Ғурам араблар томонидан туриб Девашти қўзғолонини бостиришда қатнашган. Ғурам 700-йилда араблар томонига ўтган "Оҳарун ҳокими" бўлиб, шу туфайли Шуман шоҳи Ғуштасбон уни таъқиб этган. Ғуштасбон 709-710-йилда ўлдирилган. Шундан сунг Ғурам Оҳарун ва Шуман шоҳи бўлган.
ИХ асрнинг 1-ярмида Оҳарун Тоҳаристоннинг алоҳида округи бўлган. 826—827 йилларда ундан 32 минг дирҳам миқ-дорда хирож олинган. Оҳарун пойтахти Ҳамаварон шаҳри бўлган. Х асрда сомонийлар даврида Оҳарун таназзулга учраган. Х-ХИИ асрларда Оҳарун номи манбаларда учрамайди.
Адабиёт
- Камал идд и нов Ш.С., Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начало ХИИИ вв., Т., 1996.
Сайфулло Турсунов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |