Оҳод (араб. ёлғиз, ягона) - исноднинг муҳаддисга етиб бориши бўйича бўлинишининг мутавотирдан кейинги бир тури. Истилоҳда - ровийлар сони мутавотир даражасига етмаган ҳадис тушунилади. Озчилик кишилардан ривоят қилинган ҳадис. Шунинг учун назарий илм ҳисобланиб, текширув ва далил қидиришга муҳтождир. Оҳод ҳадис билан собит бўлган ҳукмга амал қилиш вожиб саналади. У машҳур, азиз, ғариб каби турларга бўлинади. Аммо ҳанафий мазҳаби олимлари машҳур ҳадисни оҳод турига киритмай алоҳида тур сифатида ажратадилар ва ҳадисларни етиб келиши бўйича - мутавотир, машҳур ва оҳодга бўладилар. Оҳод ҳадислар амал қилиниши бўйича мақбул ва мардудга бўлинади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 313.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.