Ohu Muslim
| Оҳу Муслим арабча: عبد الله بن عبيد الله الحسيني | |
|---|---|
| Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ал-Ҳусайний | |
| Касби | Ҳусайний шарифи, Ихшидийларнинг Фластиндаги ҳокими |
| Турмуш ўртоғи | Суфия |
| Отаси | Убайдуллоҳ |
| Қариндошлари |
Абу Жаъфар Муслим (акаси) Абулҳусайн Исо (акаси) Ал-Ҳасан (амакиси) |
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ал-Ҳусайний (Оҳу Муслим яъни „Мусулмоннинг укаси“) номи билан машҳур бўлган, Ҳусайний шарифи ва ихшидийларнинг Фаластиндаги ҳокими бўлган. У вилоятнинг ал-Ҳасан ибн Убайдуллоҳ ибн Туғж томонидан босиб олинишига қарши чиққан ва Қарматийларга қўшилиб, улар билан бирга Фотимийларга қарши 974-йилгача кураш олиб борган. Ўша йили Мисрда иккинчи қарматийлар босқини бартараф этилгач, Оҳу Муслим Фотимий малайлари томонидан таъқиб остига олинган, шу сабабли ҳам у кейинчалик Арабистонга қочиб кетган. Охир-оқибат, қарматий иттифоқчилари Абу Муҳаммад Абдуллоҳга хиёнат қилишган ва Басра яқинида уни заҳарлаб ўлдиришган.
Оиласи
Оҳу Муслим Карбало жангидаги Ҳусайннинг вафотидан кейин Ҳусайн ибн Алининг[а] Мадинага жойлашган авлоди Али Зайн ал-Обидин авлодидан бўлган. У ерда Ҳусайнийлар энг кўзга кўринган маҳаллий оилага айланган, кейинчалик Х аср бошларида уларнинг бир қисми Мисрга кўчиб кетган[2].
Оҳу Муслимнинг отаси Убайдуллоҳ ва амакиси ал-Ҳасан Фаластиннинг бош шаҳри Рамлага жойлашадилар[3]. Оҳу Муслимнинг ўз даврининг етакчи алиларидан бўлган Абу Жаъфар Муслим ҳамда Абулҳусайн Исо исмли икки нафар акаси бўлган[4][3]. Оҳу Муслим Макка амири Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Ҳасанийнинг синглиси Суфияга уйланган[4].
Ихшидийлар даврида
Замонавий тарихчилар томонидан берилган маълумотлар Оҳу Муслимни мағрур ва такаббур одам сифатида тасвирлайди[4]. Бундан ташқари, ҳарбий жиҳатдан ҳам юқори салоҳиятга эга шахслардан бири бўлганлиги боис унга ихшидийлар ҳукмдори Абулмиск Кафур томонидан 965-йилги Ҳаж зиёратини Суриядаги Бану Сулайм қабиласининг бадавийлар бўлими ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун юборилган қўшин қўмондонлиги ишониб топширилган[4]. Гарчи унга юклатилган миссия тўлиқ бажарилмаган бўлса-да, 968-йилнинг апрелида ўлимидан бир неча ой олдин Кафур Оҳу Муслимни Фаластин губернатори лавозимига тайинлаган[4][4].
Кафурнинг вафотидан кейин ихшидийлар шаҳзодаси ал-Ҳасан ибн Убайдуллоҳ ибн Туғж Сурия ва Фаластинга ҳоким этиб тайинланган. У ўз лавозимини эгаллаш учун Рамла шаҳрига келганида Оҳу Муслим унинг ушбу лавозимни эгаллашига норозилик билдиради. Бану Уқайл аҳлидан бўлган маҳаллий бадавийлар етакчиси Тимал ал-Хафажий билан иттифоқ тузган Оҳу Муслим Рамла яқинида ал-Ҳасанга ҳужум қилади, аммо уларга қарши кечган жангда мағлубиятга учрашади[4][3]. Шундай бўлса-да, у мақсадидан воз кечмайди, Алилар меросига ва Маҳдий унвонига даъво қилади ҳамда ўзини халифа деб эълон қилади, шунингдек[4][3]. Қарматийлар Сурияга бостириб кириб, 968-йилнинг октябр ойида Рамлада ал-Ҳасанга ҳужум қилганида Оҳу Муслим уларга қўшилади[3][4]. Ўртада кечган жангда Ихшидий шаҳзодаси мағлубиятга учрайди ва Қарматийларга солиқ тўлашга мажбур бўлади, жангда ўзини кўрсатган Оҳу Муслимга эса Қарматийлар қўшинига қўмондонлик қилиш топширилади[4].
Қарматийлар сафида
ХВ аср тарихчиси Идрис Имод ал-Диннинг ёзишича, Оҳу Муслим 970-йилда Александретта жангидаги мағлубиятдан сўнг тарк этилган Византия қўшинидаги Антиохияга қарши Фотимийлар экспедициясини бошқарган. Бироқ берилган ушбу маълумот аслида хато ҳисобланиб, Оҳу Муслим Фотимийларга қаттиқ қаршилик кўрсатган ва ўша пайтда уларга қарши Қарматийлар билан иттифоқ тузган эди[3]. 971-йилнинг август—сентябр ойларида ал-Ҳасан ал-Асом бошчилигидаги Қарматийлар Фотимийлар генерали Жаъфар ибн Фаллоҳни мағлуб этиб, Дамашқни, кейин яна қайта Рамлани эгаллашади. Саодат ибн Ҳайён бошчилигида Ибн Фаллоҳ қўшинини кучайтириш учун юборилган Фотимийлар қўшини Яффага чекинади ва Оҳу Муслим Қарматий Абул-Мунажа Абдуллоҳ ибн Али ва Уқайлий бошлиғи Залим ибн Мавҳуб билан бирга уларни қамал этиш мас’улиятини бўйнига олади. Ал-Асом эса ўз қўшинларининг асосий қисмини Мисрга олиб киради[3][4].
Босқин декабр ойида Фустат томон юришдан олдин мағлубият билан якунланади ва қарматийлар яна қайта тўпланиш мақсадида Фаластинга чекинадилар[4]. Фотимийлар 972-йилда қарши ҳужумга киришадилар ва Яффа қамалини бузишга муваффақ бўлишади. Оҳу Муслим Фотимийларга қарши иттифоқчи қарматий-бадавий қўшини раҳбари бўлган, аммо иттифоқ 973-йилда Қарматийлар ва Бадавийлар ўртасидаги ўзаро тўқнашувлар туфайли парчаланиб кетган ҳамда Фотимийларга Фаластин ва жанубий Сурия устидан назоратни яна қўлга киритишга имкон берган[3][4]. Бироқ Сурия устидан ҳукмдорлик узоқ давом этмаган, чунки Қарматийлар яна тўпланиб, 973-йилда Фотимийларни бу ҳудуддан қувиб чиқарганлар[3].
974-йилнинг баҳорида Қарматийлар Мисрга иккинчи босқинни ҳам амалга оширадилар. Фотимийларнинг оғир солиқларидан чарчаган маҳаллий аҳоли уларни қўллаб-қувватлайди[3][4]. Ал-Асом қўл остидаги асосий Қарматия қўшини Нил делтасини эгаллаб олган бўлса, Оҳу Муслим жануб томон кичикроқ қўшин тортиб, Фотимийлар пойтахти Қоҳирани четлаб ўтган ҳолда Асют ва Аҳмим ўртасида қароргоҳ тузади. У ердан Фотимий солиқ амалдорларини қувиб чиқаради ва ўз ҳисобига хораж солиғини оширади[4]. Оҳу Муслимнинг Мисрда пайдо бўлиши Фотимийлар сулоласи ва ашрафлар оилалари ўртасидаги шу пайтгача бўлган дўстона муносабатларнинг бузилишига сабаб бўлади, чунки бир қанча ашрафлар унинг байроғи остида тўплана бошлайдилар. Унга қўшилган ва у билан биргаликда ҳаракат қилганлар орасида акасининг ўғли Жаъфар ибн Муслим, Дамашқ бошлиғи, Ҳусайнийлар шарифининг ўғли ва набираси Абулқосим Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Ақиқийнинг укаси ва Фустат ҳукмдори Ҳасаний шарифи Абу Исмоил Иброҳим ар-Рассийнинг ўғли ҳам бор эди[4]. Халифа ал-Муиз Лидинуллоҳ ҳам Фотимийлар истилосидан олдин Оҳу Муслим билан дўстлашган Фотимийларнинг бош миссионери Абу Жаъфар Наср ҳам хавотирга тушиб, унга хат ёзадилар ва уни Қарматийлар ишидан воз кечишга кўндиришга ҳаракат қилишади, бироқ уларнинг ҳаракатлари самарасиз якунланади[4].
Апрел бошида Оҳу Муслим Аҳмимга қарши юборилган Фотимийлар қўшинини мағлуб этади. Бироқ ой охирида ал-Муизнинг ўғли Абдуллоҳ бошчилигидаги Фотимийлар Айн Шамс яқинида асосий Қарматийлар қўшинини йўқ қилишга муваффақ бўлишади[4]. Шундан кейин Фотимийлар Оҳу Муслимни ўлдириш мақсадида жануб томон бурилиб кетишади. Хат ташувчи каптар томонидан душманнинг яқинлашиб келаётгани ҳақида огоҳлантирилган Оҳу Муслим ўзининг кичик қўшини билан уларга қарши тура олишига кўзи етмайди. У ўз одамларини тарқатиб юборади ва бир бадавий билан бирга қочиб кетади[4]. Ал-Мақризий томонидан келтирилган батафсил маълумотларга кўра машаққатли уринишлардан сўнг Оҳу Муслим Мисрни кесиб ўтишга муваффақ бўлади ва Ҳижоз томон йўл олади[4].
Арабистонга сафари ва ўлими
Оҳу Муслим Айнуна ҳудудига етиб келганида Фотимийлар томонидан қўлга олинишига бир баҳя қолади[4]. Уни ҳисбга олиш тўғрисидаги буйруқ Мадина бўйлаб эълон қилинмагунга қадар бир муддат Ал-Масжид ан-Набавийга жойлашади. Шундан кейин у Қарматия давлатининг Баҳрайн пойтахти ал-Аҳсо шаҳрига йўл олади[4].
Қарматийлар уни жуда яхши кутиб олишади ва қўллаб-қувватлашади. Оҳу Муслим яна Бағдоддаги Бувайҳийлардан ёрдам сўрашга қарор қилади, бироқ унинг собиқ иттифоқчилари унга хиёнат қиладилар, Бувайҳийлар томонидан таҳдид қилинган Қарматийлар Фотимийлар билан музокара бошлайдилар ва улар билан битим тузишга эришиш мақсадида Оҳу Муслимни йўқ қилиш учун ҳаракат қиладилар ва унинг сутига заҳар қўшиб қўядилар. Оғир азоб-уқубатлардан сўнг Оҳу Муслим заҳарланган кунининг эртаси куни эрталаб Басра яқинида вафот этади[4].
Эслатмалар
- ↑ Унинг тўлиқ насаби Ал-Мақризий „Абдуллаҳ ибн Убайдуллоҳ ибн Тоҳир ибн Яҳё ибн ал-Ҳасан ибн Жаъфар ибн Убайдуллаҳ ибн ал-Ҳусайн ал-Асғар ибн Али Зайн ал-Обидин ибн ал-Ҳусайн ибн Али“ деб кўрсатилган[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй (1972). "Ла присе де поувоир пар лес Фатимидес эн Éгйпте (357‑363/968‑974) [Тҳе Сеизуре оф Поwер бй тҳе Фатимидс ин Эгйпт (357–363/968–974)]" (Френч). Анналес исламологиқуэс ХИ: 49–108. ИССН 0570-1716.
- Гил, Моше. А Ҳисторй оф Палестине, 634–1099. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-521-59984-9.
- Мортел, Ричард Т. (1991). "Тҳе Оригинс анд Эарлй Ҳисторй оф тҳе Ҳусайнид Амирате оф Мадīна то тҳе Энд оф тҳе Аййūбид Период". Студиа Исламиcа 74: 63–78. дои:10.2307/1595897.