Oka (daryo)
Ока — Россия Федерациясининг Европа қисмидаги дарё, Волганинг ўнг ирмоғи. Ўрта Россия қирларининг марказий қисмидан (226 м абсолют баландликдан) бошланади. Нижний Новгород шаҳри ёнида Волга дарёсига қуйилади. Узунлиги-1500 км, ҳав-засининг майдони-245 минг км². Бошланиш жойидан Угра дарёси қуйилган жойга қадар Ока тор (0,5—1,0 км) ва чуқур (20–80 м) водийда, эгри-бугри ва сер-остона ўзанда оқади. Угра дарёсининг қуйилиш жойидан Мокша дарёсининг қуйилиш жойигача бўлган ўрта оқимида дарё водийси 0,4 км дан 20–30 км га қадар кенгайган. Бу қисмида дарё ўзани жуда ҳам эгри-бугри, кема юришини қийинлаштирадиган саёз жойлар ва остоналар бор. Дарёнинг бу қисмида кемалар қатновини яхшилаш учун иккита шлюз қурилган. Мокша дарёси қуйилган жойдан Оканинг қуйи оқими бошланади. Бу қисмида Ока янада кенг водийда оқади, эни айрим жойларда 20 км га етади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи (этак қисмида) 1300 м³/ сек. Ока суви ноябр охиридан апрел охирига қадар музлайди. Муҳим ирмоқлари: чапда — Зуша, Мокша. Чекалин шаҳри яқинидан қуйилиш жойигача ТТ2Д0 км) кема қатнайди. Ока бўйида Орёл, Калуга, Серпухов, Кашира, Рязан, Коломна, Муром, Нижний Новгород ва бошқа шаҳарлар жойлашган.[1]
| Ока | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 1 500 |
| Майдони | 245 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |