Окаяма — Япониядаги шаҳар, Хонсю о.нинг ғарбий қисмида. Окаяма префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 626,5 минг киши (2000). Уно аванпорта бор. Транспорт йўли пароми оркали Сикоку о. билан боғланган. Савдотақсимот ва маданий марказ. Электротехника, кемасозлик, тўқимачилик, қоғоз, керамика, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Ҳунармандчиликда чинни буюмлар ишлаб чиқариш ривожланган. Университет, музейлар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил