Okey
Глобал Лангуаге Монитор ассоциацияси маълумотига кўра, 2014-йил 23-март куни „окей“ (ОК) сўзи 175 ёшга тўлди. „ОК“ сайёрамизда энг кенг тарқалган ва умум тан олинган сўз ҳисобланади.[1]
Келиб чиқиши
1839-йилнинг 23-мартида ўша пайтда АҚШнинг энг оммабоп нашрларидан бири бўлган Тҳе Бостон Морнинг Пост газетаси саҳифаларида ушбу сўз илк бора пайдо бўлди.[2]
Сўзнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб версиялар мавжуд. Улардан бирига кўра, ХИХ асрнинг 30-йилларида ўйноқи қисқартма сўзлар урфга кирган. Бостон газетаси журналистлари "олл cорреcт" („алл cорреcт“ — „ҳаммаси тўғри“ сўз бирикмасининг бузиб ёзилиши) сўз бирикмасидан „ОК“ қисқартмасини яратишган.
1840-йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида „окей“ сўзи янада оммалашади. Гап шундаки, номзодлардан бири Мартин Ван Бюрен Ню-Ёрк штатининг Киндерхук шаҳридан бўлиб, унинг сайлов кампанияси шиори „Олд Киндерҳоок ис ОК“ дея жаранглар эди. Натижада ушбу қисқартма сўз халқ тилига янада чуқурроқ кириб борди.
Яна бир версияга кўра, сўзнинг келиб чиқиши АҚШнинг еттинчи президенти Эндрю Жексон билан боғлиқ. У шунчалик даражада саводсиз бўлганки, давлат ҳужжатларига „алл cорреcт“ ўрнига „олл cорреcт“ резолюциясини қўйган.
Баъзилар „окей“ аслида бошқа тиллардан ўтган, дея тахмин қилади. Ҳатто, рус тилидаги “очень хорошо” „ОК“ учун асос бўлган, деган фикрлар ҳам бор.
Шунингдек, унинг уруш даврларида пайдо бўлгани ҳақида гумонлар мавжуд. Уларга кўра, урушда биронта ҳам қурбон бўлмаган куни рапортга „0 киллед“ (ўлганлар нолта) — қисқача „ОК“ дея қайд этилган.
Айни пайтда „окей“ қарийб бутун дунё бўйлаб ишлатилади. АҚШнинг ўзида эса Окей деб номланувчи шаҳарча ҳам мавжуд. У расмий қисқартмаси ОК бўлган Оклахома штатида жойлашган.
Манбалар
- ↑ Самому распространенному слову на планете - «ОК» - исполняется 175 лет
- ↑ „Дунёдаги энг оммабоп сўз — „ОК“ 175 ёшга тўлди“. 26-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2014-йил.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |