Oksidlash
Оксидлаш (немисча: Охйдиэрунг) — металл буюмлар сиртини оксидловчи эритмалар ёрдамида кимёвий, электркимёвий йўл билан ҳавода қиздириб коррозиядан сақлаш ёки кўркамлаштириш усули. К имёвий О.нинг кенг тарқалгани ишқорли ва ишқорсиз О.дир. Ишқорли О.да буюм қайнаб турган натрий ёки калий ишқори эритмаси муқитидан ўтказилади. Ишқорсиз О.да эса буюм фосфат кислота, калий ёки барий нитрат ва марганец фосфат аралашмасида 100° температурада қиздириб оксидланади. Кимёвий О.да буюм сиртида 3 |х ча оксид қатлам хреил бўлади. Бу қатлам локланганидан ёки мойланганидан сўнг металл коррозияга бар-дошли бўлади. Бу усуллар пўлат, чўян ва рух буюмларни О.да қўлланади.
Электр-кимёвий О. (анодлаш) ток таъсирида утказилади. Бу усул кимёвий О. га нисбатан яхшироқ нати-жа беради. Мас, 20—60 мин. давомида 30° иситилган 20% ли сулфат кислота (ток кучи 1,5—2,5 а ва кучланиши 10— 20 в) ток билан О. натижасида буюм сир-тида 20 с қалинликда оксид парда ҳосил бўлади. Оксидланган буюм сирти локланади. Анодлашда оксид қатлам қалинлигини 600 с гача етказиш мумкин. Бу усул, асосан, алюминий, мис ва бошқа металл қотишмаларини О.да қўлланади. Ҳавода О. пўлат буюмларини киздириб, сиртини мойлашдан иборат[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |