Олача — ингичка йўлли мато; одатда, пахта ипидан (арқоқ ва танда ипи), баъзан ип ва ипак (арқоғи ип, тандаси ипак)дан қўлда тўқилади. Йўл-йўл бўлгани учун олача деб аталган. Танда ипи бўялгани учун 2 томони ҳам бир хил бўлади. Қадимдан Ўрта Осиёда кўплаб ишлаб чиқарилган. Олачадан, асосан, тўн ва бошқа тайёрланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил