Olaja
Олажа – Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти Хонқа туманидаги қадимий қишлоқлардан бири. Туман маркази – Хонқа шаҳридан 10 км узоқликда, Хонқа-Ҳазорасп йўли ёқасида жойлашган. Майдони 36,2 кв км[2].
Олажа | |
|---|---|
| қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Хоразм вилояти |
| Туман | Хонқа тумани |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек тили |
| Конфессиявий таркиб | мусулмонлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и | 220812[1] |
| Автомобил коди | 90 |
Этимологияси
Ушбу атаманинг келиб чиқишига Дашти Қипчоқдан кўчиб келган „олача“ ёки „олажа“ уруғининг номи асос бўлган. Асфандиёрхон даврида ҳокимятга аралашган найман, уйғур, қўнғирот-қиёт каби ўзбек уруғлари Хивадан тортиб то Ҳазораспнинг Хос минорасига қадар бўлган ҳудудларга олтита-еттита қилиб парчалаб юборилган. Ушбу уруғлар таркибида олажа уруғи ҳам бўлган. Қишлоқ аҳолисининг ҳозирги аҳолиси эса аждодлари олажа уруғига бориб тақалгани сабабли ҳозирда ҳам қипчоқ лаҳжасида гаплашади.
Маҳаллий аҳоли орасида эса атаманинг келиб чиқиши ҳақида ривоят ҳам мавжуд. Унда айтилишича қишлоқда бир паҳлавон бўлган. У хонликдаги юришларда жасорат кўрсатган. Шу туфайли унга олача тўн кийгизилган. Паҳлавон тўнни ечмай кийиб юрган, хон уни „Олачали“ деб чақаирган. Шу сабабли қишлоқда „олачали“ атамаси келиб чиққан. Аста-секин сўз ўзгариб „олажа“ сўзи пайдо бўлган[2].
Ҳудудий бўлиниши
Қишлоқ Ширин, Янги турмуш, Кўпчилик (Ойдин ҳаёт) маҳаллаларидан иборат. Ҳар бир маҳалла ўз навбатида кичик элатларга бўлиниши мумкин[3].
Аҳолиси
2013-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра қишлоқда 13 858 киши истиқомат қилган. миллий таркибига кўра қишлоқ аҳолисининг асосий қисми ўзбеклар, ундан ташқари қозоқлар, туркманлар, руслар, украинлар, корейслар, қирғизлар, татарлар ҳам яшайди.
Ижтимоий соҳа обектлари
Қишлоқ ҳудудида 2009-йилда намунавий тарзда 68 та уй-жойлар қурилган. Яна Олажада 5 та мактаб, 2 та боғча, қишлоқ врачлик пункти, коллеж, 28 та дўкон, гўзаллик салони, банк, новвойхона ва бошқа бир қатор ижтимоий обектлар жойлашган[3].
Адабиётлар
- Нуржонов, Комилжон; Жуманиёзова, Мамлакат. Хонқа тарихи. “Хоразм” нашриёти. ИСБН 978-9943-4488-1-0.
Манбалар
- ↑ „Хоразм вилояти аҳоли пунктлари почта индекслари“. ҳттпс://www.голденпагес.уз/уз/почта/кҳорезм_регион_почта/. Қаралди: 9-октябр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 Комилжон Нуржонов, Мамлакат Жуманиёзова & Хонқа тарихи, с. 29.
- ↑ 3,0 3,1 Комилжон Нуржонов, Мамлакат Жуманиёзова & Хонқа тарихи, с. 30.