Ачун (лотинча: универсус) атамаси остида физик мавжуд бўлмиш жамики нарсалар: фазо, вақт, материя, энергия, инерсия, физик қонунлар ва константалар мажмуи тушунилади. Кундалик ҳаётда „олам“ сўзи Ер сайёрасини англатиши мумкин.

Астрономик кузатувларга кўра, олам 13.73 ± 0.12 миллиард ёшда[1] ва камида 93 миллиард ёруғлик йили узунлигида кесимга эгадир. Жорий назарияларга кўра, оламни Катта Портлаш, деб номланган ҳодиса бошлаган. Шу ҳодисагача кузатиладиган оламдаги барча материя ва энергия чексиз зичликка эга битта нуқтада тўпланганди. Катта Портлашдан сўнг олам ўзининг ҳозирги ҳолатигача кенгайишни бошлаган. Махсус нисбийлик назарияси материянинг ёруғлик тезлигидан катта тезликка эришиши мумкин эмаслигини таъкидлагани туфайли олам кенглиги 13 миллиард йилда 93 миллиард ёруғлик йилига етгани парадокс ўлароқ туюлиши мумкин; бундай масофа фазонинг кенгайиш тезлиги чегараланмаганлиги (умумий нисбийлик назарияси) билан изоҳланиши мумкин.

Манбалар

  1. ↑ Планcк Cоллаборатион (2016). „Планcк 2015 ресулц. ХИИИ. Cосмологиcал параметерс“. Астрономй & Астропҳйсиcс. 594-жилд. А13, Табле 4-бет. арХив:1502.01589. Бибcоде:2016А&А...594А..13П. дои:10.1051/0004-6361/201525830. ИССН 0004-6361. С2CИД 119262962.

Ҳаволалар