Олборг — Даниядаги шаҳар, Ютландия ярим оролнинг шимолида, Шимолий Ютландия амтининг маъмурий маркази. Аҳолиси 119,6 минг киши (2000). Лимфорд бўғозидаги порт. Машинасозлик (асосан, кемасозлик ва семент саноати учун жихрзлар ишлаб чиқариш) саноати ривожланган. Семент, балиқни қайта ишлаш, тўқимачилик, кимё саноати корхоналари бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил