Old Trafford
Олд Траффорд (/ˈтрæфəрд/) — Манчестер Юнайтед футбол клубининг уй стадиони. Мажмуа Манчестер шаҳрининг Олд Траффорд (Юқори Манчестер) қисмида жойлашган. Сиғими 74,310 кишига мўлжалланган. Бағрига мухлисларни қабул қилиш бўйича Бирлашган Қиролликдаги энг йирик футбол стадиони (ва умумий ҳажми бўйича Уэмбли стадионидан кейин иккинчи). Ҳажми бўйича Европада бўйича ўн биринчи ўринни эгаллаб турибди[3].
| Орзулар театри (Тҳеатре оф Дреамс) | |
|---|---|
|
Олд Траффорд | |
| Жойи |
Сир Матт Бусбй Wай Олд Траффорд Юқори Манчестер Англия |
| Асос солинган | 1909 |
| Қачон очилган | 19-феврал 1910-йил |
| Эгаси | Манчестер Юнайтед |
| Оператор | Манчестер Юнайтед |
| Юзаси | майса |
| Иншоот нархи | £90,000 (1909) |
| Меъмор | Арчибалд Леитч (1909) |
| Ҳажми | 75,957 сеатед[1] |
| Майдон ўлчами |
105 × 68 м[2] (114.8 × 74.4 йд) |
| Майдон эгалари | |
| Манчестер Юнайтед (1910–ҳозиргача) | |
Мажмуага Бобби Чарлтон томонидан „Орзулар театри“ („Тҳе Тҳеатре оф Дреамс“) номи берилган[4]. Олд Траффорд 1910-йилдан бери „МЮ“ нинг уй стадиони ҳисобланади. Клуб 1941-йилдан 1949-йилгача Иккинчи Жаҳон уруши фонида Б. Британиянинг бомбардимонланиши сабабли келтирилган зарарлар натижасида маҳаллий рақиб Манчестер Сити билан „Мейн Роуд“ стадионини баҳам кўришга мажбур бўлади[5]. Олд Траффорд 1990- ва 2000-йилларда бир нечта кенгайиш босқичларини бошдан кечирди. Жумладан, Шимолий, Ғарбий ва Шарқий трибуналарга қўшимча қаватлар қўшилди. Стадион деярли 80 000 кишилик сиғимга етди[6]. Келажакда кенгайтириш Жанубий қисмга иккинчи секторни қўшиш режасини ўз ичига олади. Бу эса сиғимни 88 000 кишига яқинлаштиради. Стадионга ташриф буюриш рекорди 1939-йилда қайд этилган. Ўшанда 76 962 томошабин Англия кубоги ярим финалида „Вулверхемптон Уондерерс“ ва „Гримсби Таун“ ўртасидаги учрашувни томоша қилган[7].

Олд Траффорд Англия кубоги финалига, шунингдек, икки маротаба такрор ўтказилган финалга мезбонлик қилган. Мажмуадан мунтазам равишда мусобақанинг ярим финали учун нейтрал майдон сифатида фойдаланилган. Шунингдек, Англия терма жамоаси учрашувлари, 1966-йилги Жаҳон чемпионати, Евро 1996 ва 2012-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари, жумладан, ўз тарихида биринчи марта аёллар халқаро футболи ва 2003-йилги Чемпионлар Лигаси финалига мезбонлик қилган. Футболдан ташқари, бу ерда 2020-йилни ҳисобга олмаганда, регби лигасининг Суперлига Гранд Финали ва 2000-, 2013- ва 2022-йилларда Регби Лигаси Жаҳон кубоги финали ўтказиладиган жой вазифасини ўтаган[8].
Манбалар
- ↑ Морган, Стеве (2010). МcЛеиш, Иан (муҳ.). „Десигн фор лифе“. Инсиде Унитед. № 212. Ҳаймаркет Нетwорк. 44–48-бет. ИССН 1749-6497.
{{cите магазине}}: Ункноwн параметер|монтҳ=игноред (ёрдам) - ↑ „Cлуб Диреcторй“, Премиэр Леагуэ Ҳандбоок Сеасон 2010/11 (
ПДФ), Лондон: Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион Премиэр Леагуэ, 2010 — 39-бет. Қаралди: 2011-йил 12-май (2011-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Манчестер Сигҳцеэинг Бус Тоурс“. 2015-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-июл.
- ↑ Барнес эт ал., п. 45
- ↑ МcCартней (1996), п. 13
- ↑ МcCартней (1996), п. 13
- ↑ Роллин анд Роллин, п. 254-255
- ↑ „Энгланд то плай ат Олд Траффорд“. ББC Спорт. Бритиш Броадcастинг Cорпоратион (2009-йил 3-феврал). 2009-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 3-феврал.
Ҳаволалар
| Футболга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |