Олег Владимирович Лебедев (1940.25. 1, Тошкент) — машиналар механикаси соҳасидаги олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1987), техника фанлари доктори (1979), профессор (1980). Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари и-тини тугатган (1962). Шу институтда ассистент, доцент (1965—71); илмий ишлар бўйича проректор ҳамда тракторлар ва автомобиллар кафедрасида профессор (1971 — 80), ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими вице-президенти (1981—87). Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти ва физика-мат, бўлими раиси (1987—94), Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустахкамлиги институтида лаборатория мудири (1994-йилдан). Илмий ишлари ғилдиракли машиналарнинг рул бошқармалари ва бошқа механизмларнинг гидродинамика назарияси; перспектив гидрокучайтиргичлар босими манбаларини лойиҳалаш ва ҳисоблаш; машина ва механизмларни техник талабларга асосан синтезлашга оид[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил