Википедияда исми Олег ва фамилияси Пак (фамилия) бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олег Пак (1958-йил 30-августда туғилган) — совет футболчиси, ҳужумчи, ярим ҳимоячи позицияларида ўйнаган.

Олег Пак
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Олег Пак
Таваллуд санаси 1958-йил 8-июн (1958-30-08) (67 ёш)
Таваллуд жойи СССР
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1976 Помир 1 (0)
1977—1978 Хўжанд ? (?)
1979 Помир ? (?)
1979 Хўжанд ? (12)
1980 Зарафшон 18 (4)
1980—1982 Пахтакор 40 (2)
1983 Звезда (Жиззах) 39 (6)
1984—1990 Хўжанд 205 (29)
1990—1991 Свердловец 52 (1)
1991 Кончи 20 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Олег 1976-йилда Душанбенинг „Помир“ жамоаси таркибида дебют қилган. Мавсум давомида СССР биринчи лигасида битта ўйин ўтказган. Кейинcги йилларда СССР иккинчи лигаси иштирокчиси Ленинободнинг „Хўжанд“ (1977—1978, 1979) ва Навоийнинг „Зарафшон“ (1980) жамоаларида ўйнаган. 1980-йилнинг ёзида у Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига ўтган. Пахтакор клуби таркибида 2,5 мавсум давомида олий лигада 40 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.

1983-йилги мавсумда СССР Биринчи лига иштирокчиси Жиззахнинг „Звезда“ жамоасида ўтказган. Кейинчалик СССР иккинчи ва иккинчи қуйи лигаларда иштирок этган „Хўжанд“ (1984—1990), Тошкент вилоятининг „Свердловец“ (1990—1991), Ангреннинг „Кончи“ (1991) жамоаларида ўйнаган.

Манбалар

Ҳаволалар