Оленек (саха.: Өлөөн, Öлööн) – Сахадаги дарё, бош қисми Красноярск ўлкасида. Узунлиги 2292 км, ҳавзасининг майдони 220 минг км². Вилюй платосидан бошланади. Чапдан Бур дарёси қуйилгандан ке-йин Шимолий Сибир пасттекислиги бўйлаб шимоли-ғарбга бурилади. Лаптев денгизининг Оленек қўлтиғига қуйилиш жойида делта (майдони 475 км², уз 20 км) ҳосил қилган. Йирик ирмоқлари: чапдан – Бур, Буолкалах. Қор ва ёмғирдан тўйинади. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 1210 м³/сек. Сентабр охири – октабрда музлаб, май— июнда муздан бўшайди. Дарёда балиқ тури кўп. О. бўйида Оленёк, Таймилир, Уст-Оленёк аҳоли пунктлари жойлашган[1].

Оленек
Тавсиф
Узунлиги 2 292
Майдони 220 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия
Минтақа Саха

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил