Олга Владимировна Розанова (21-июн 3-июл 1886-йил Меленки, Владимир вилояти – 7-ноябр 1918-йил) – рассом, график рассом, безак санъати ва санъатга оид мақолалар муаллифи, шоира. Ноёб колористик истеъдодга эга рус авангардининг энг йирик вакилларидан бири[1].

ОЛга Розанова
Таваллуди (27-июн) 3-июл 1886-йил
Вафоти 7-ноябр 1918-йил
Владимир вилояти
Касби рассом, шоира
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия РСФСР
Йўналиш супрематизм,

Таржимаи ҳоли

Олга Розанова 1886-йил (21-июн) 3-июл куни Владимир вилояти Меленки туманида таваллуд топган. Розанованинг отаси – Владимир Яковлевич Розанов, округ полицияси ходими, коллегиал маслаҳатчи, онаси – Елизавета Василевна Розанова, руҳонийнинг қизи. Улар оилада тўрт фарзанд бўлган: Олга Алевтина, Анатолий ва Анна. 1896-йилда Розановлар оиласи Владимирга кўчиб ўтган ва у ерда эски шаҳар марказидаги Борисоглебская кўчасидаги (ҳозирги Музей кўчаси) Олга онасининг уйига жойлашган. Бу ерда, 1896-йилдан 1904-йилгача Олга Розанова қизлар гимназиясида таҳсил олган, шундан сўнг рассомчиликни ўрганиш учун Москвага жўнаган. Москвада 3-Тверская-Ямская кўчасидаги хонани ижарага олди. 1904-йилдан 1907-йилгача Розанова Анатолий Петрович Болшаковнинг расм ва ҳайкалтарошлик хусусий санъат мактабида таҳсил олган (Мясницкий Проэзд, 4). 1907-йил августда Розанова император Строганов номидаги марказий санъат ва саноат мактабига киришга ҳаракат қилган, аммо кира олмаган ва хусусий олийгоҳларда ўқишни давом эттирган. 1919-йил 5-январда „Искусство“ газетасида эълон қилинишича, рассом Строганов мактабида узоқ вақт ўқимаган, чунки у ердаги ўқитиш тизимидан қониқмаган. 1910-йил бошида Санкт-Петербургда Николай Кулбин ва у орқали Михаил Матюшин, Елена Гуро билан учрашган, унинг уйида Ёшлар иттифоқи рассомлари жамиятини яратишда иштирок этган. 1911-йилда Розанова Москвадан Санкт-Петербургга кўчиб ўтган ва Е. Н. Званцеванинг санъат мактабига ўқишга қабул қилинган, бу ерда ўша пайтда Мстислав Добужинский ва Кузма Петров-Водкин дарс берган. Шу билан бирга, Павел Филонов, Казимир Малевич, Владимир Татлин ва Владимир Маяковский билан танишган. Санкт-Петербургга кўчиб ўтгандан сўнг рассом Ёшлар иттифоқининг барча кўргазмаларида қатнашиб, унинг фаол аъзоларидан бирига айланган. 1917-йил инқилобидан кейин Розанова санъатни қайта ташкил этишда ёрдамлашган ва Халқ таълимида тасвирий санъатнинг бадиий ва саноат бўлимига раҳбарлик қилган. 1918-йил 7-ноябрда Олга Розанова Солдатенковская касалхонасида (ҳозирги Боткинская) дифтериядан вафот этган. У Новодевичй монастирига дафн этилган лекин унинг қабри йўқолган. Розанованинг номи Иваново-Вознесенск рассомчилик мактабига берилган.

Хотираси

  • 2016-йил феврал ойида Владимирда „Эйдос“ маданият маркази саъй-ҳаракатлари билан вилоят ҳокимлиги маданият бошқармаси ва Владимир шаҳри маъмурияти кўмагида Олга Розанова: минтақавий, миллий, глобал" илмий конференцияси бўлиб ўтган[2][3]. Анжуманда таниқли олимлар Андрей Сарабянов, Вера Терехина ва бошқа мутахассислар иштирок этишган.
  • 2016-йил ноябр ойида Владимирда „Олга Розанова маркази“ очилган. Розанов марказининг асосий вазифалари илмий-тадқиқот, эксперт, таълим, бадиий ва нашриёт фаолиятини ўз ичига олади.

Манбалар

  1. ↑ Прошениэ о принятии с резолюциэй красним карандашом „Не принята“ находиця в РГАЛИ – Ф. 667. Оп. 1. Ед. хр. 7490
  2. ↑ Собств. корр. Русская художница авангардистка Олга Розанова спустя столетиэ возвращаэця на малую Родину // аво.ру. – 2016. – 25 февр.
  3. ↑ Хромова А. Виставка Олги Розановой // зебра-тв.ру. – 2016. – 27 февр