Википедияда исми Олим ва фамилияси Навкаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олим Навкаров (туғ. 1983-йил 30-март, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек футболчиси, ҳужумчиси. 2010—2011-йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 11 ўйин ўтказиб, иккита гол урган[1].

Олим Навкаров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Олим Навкаров
Таваллуд санаси 1983-йил 3-март (1983-03-03) (43 ёш)
Таваллуд жойи Зарафшон, Ўзбекистон ССР, Совиэт Унион
Бўйи 1.77 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Рақами 77
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2007 Трактор Тошкент 76 (31)
2008—2010 Локомотив 71 (16)
2010 Қизилқум 13 (4)
2011 ФК Андижан 4 (1)
2012 Динамо 2 (0)
2012 Локомотив 1 (2)
2013 Олмалиқ ФК 2 (1)
2013—2014 Қизилқум 8 (2)
2015 НБУ-Осиё - (-)
2016 Оқтепа - (-)
2016 Нурафшон-Бухоро 2 (1)
Миллий терма жамоа‡
2010–2011 Ўзбекистон 11 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2013-йил 9-ноябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2011-йил 26-март учун)

Ҳаёти

Олим Навкаров 30-март 1983-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган[2].

Фаолияти

Олим Навкаров фаолиятини 2004-йилда Тошкентнинг „Трактор“ жамоасида бошлаган. 2007-йилгача ушбу клубда ўйнаган. Кейин Тошкентнинг „Локомотив“ жамоасида уч мавсум тўп сурган[3], 2010-йилда у „Қизилқум“да ижара асосида ўйнаган. Кейин „Андижон“, Самарқанднинг „Динамо“си, яна Тошкентнинг „Локомотив“, „Олмалиқ“, яна „Қизилқум“да ўйнади[4]. 2015-йилда Олим „НБУ-Осиё“ клубида Биринчи лигада иштирок этган[5][6]. 2016-йилда ҳам Биринчи лига жамоалари: „Оқтепа“ ва „Нурафшон“да ўйнаган[7].

2010-йилдан Олим Навкаров Ўзбекистон терма жамоасига жалб этила бошланди. Бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. Шунингдек, 2011-йил январ ойида Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга 2011-йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга қадар етиб борди[5]. Олим Навкаров Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 11та ўйин ўтказиб, 2та гол урган[3].

Манбалар

Ҳаволалар