Olim Pardayev
| Олим Мамаюнусович Пардаев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1976-йил 20-май Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | иқтисодчи олим |
| Соҳаси | иқтисодиёт |
| Таълими | Самарқанд кооператив институти |
| Илмий даражаси | иқтисодиёт фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Олим Мамаюнусович Пардаев (1976-йил 20-май, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР) – ўзбекистонлик иқтисодчи олим, иқтисодиёт фанлари доктори (2017), профессор (2021).
Биографияси
Олим Пардаев 1976-йил 20-май Жиззах вилоятида туғилган. 1997-йилда Самарқанд кооператив институтини тугатган. 1997—1998-йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Ватан-ЛТД аудиторлик фирмаси Самарқанд филиали ҳисобчиси, 1998—2002-йилларда ушбу филиалнинг етакчи мутахассиси, 2002—2008-йилларда Бахмал туманидаги „Бахмал стандарт“ хусусий корхонаси раҳбари, 2008—2009-йилларда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маркетинг бўлими етакчи мутахассиси, 2009—2012-йилларда менежмент ва статистика кафедраси ассистенти, 2013—2016-йилларда катта илмий ходим изланувчиси, 2017—2018-йилларда магистратура бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган. 2018-йилдан Банк-молия хизматлари факултети декани[1]. 2025-йилдан сервис факултети декани.
Илмий фаолияти
Олим Пардаев 141 та илмий ишлар, жумладан, 3 та ўқув қўлланма, 1 та услубий қўлланма, 1 та услубий тавсия ва 1 та монография муаллифи[1]. 2017-йилда „Маҳсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш“ мавзусида докторлик диссертациясни ҳимоя қилиб, иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини олган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.
- ↑ „Пардаэв Олим Мамаюнусовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида э’лон“.