Википедияда исми Олим ва фамилияси Усмонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олим Усмон (тахаллуси; асл исмшарифи Усмонов Олим; 1912.31.12, Жалолобод — 1989.20.9, Тошкент) — тилшунос олим, луғацҳунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Низомий номидаги Педагогика институтини тугатган (1940). Ўзбекистон Давлат нашриётида дастлаб муҳаррир, кейин бўлим мудири (1932—35), ЎзФАН Тил ва адабиёт институтида илмий ходим (1935—1938), ЎзФАН нашриёти директори (1938—42), Давлат радиоэшиттириш қўмитаси раиси ўринбосари (1944—46). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг луғат (1946—53), тил тарихи (1958—65), терминология бўлимларига раҳбарлик қилган (1965— 84). Тошкент университети филология факултетининг доценти (1954—1958). Алишер Навоийнинг „Муҳокамат ул-луғатайн“ асари ҳақида илмий тадқиқотлар олиб борган. „Ўзбек тили грамматикаси (фонетика ва морфология)“ (ҳамкорликда, 1938), „Ўзбек тилининг имло луғати“(1940), „Имло луғати“ (1949) сингари дарслик ва ўқув қўлланмаларини эълон қилган. 5 жилдли „Русча-ўзбекча луғат“ (1950—55), „Русча-ўзбекча ён луғат“ (1956), „Интернационал сўзлар луғати“ (1959, 1962), „Қисқача русча-ўзбекча луғат“ (1961), „Русча-интернационал ўзлаштирма сўзлар изохли луғати“ (1965, 1972), „Ижтимоий-си-ёсий терминлар луғати“ (1976) каби китобларнинг яратилишида иштирок этган[1].

Олим Усмон
Файл:Олим Усмон.жпег
Таваллуди
Усмонов Олим

31-декабр 1912-йил
Вафоти 20-сентябр 1989-йил(1989-09-20)
(76 ёшда)
Тошкент
Миллати Ўзбек

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар