Olimpiya
Олимпия — Элида (Пелопоннеснинг шимоли-ғарбий қисми)даги юнонлар шаҳри; Зевс саждагоҳи (муқаддас Алтис ўрмонзори). О. атрофида Олимпиада ўйинлари ўтказиш учун қурилган иншоотлар (стадион ва бошқалар) жойлашган. О.да Фидий устахонаси жойлашган. О. маъмурий мажмуаси милоддан аввалги 7— ИВ асрларда шаклланган. Милодий 426-йил Рим императори Феодосии ИИ буйруғига кўра ўт қўйилган, бундан аввалроқ у Зевсга сажда қилишни ва Олимпиада ўйинларини мажусийлик белгиси сифатида ман қилган. Қазишмалар натижасида Пелопс саждагоҳи, ибодатхоналар ҳаро-балари, жумладан, Гера, Зевс, Худолар онаси, 12 хазина, 130 дан зиёд ҳайкаллар, 13 мингга яқин жез буюмлар, 10 мингга яқин битиклар ва бошқа топилган О. Жаҳон мероси рўйхатига киритилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |