Оливер Абилдгаард Ниэлсен (талаффузи: Оливер Абилгор Нилсен; 1996-йил 10-июнда Данияда туғилган) — Даниялик футболчи, „Cелтиc“ футбол клуби ва Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Оливер Абилдгаард
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Оливер Абилдгаард Ниэлсен
Таваллуд санаси 1996-йил 10-июн (1996-06-10) (30 ёш)
Таваллуд жойи Ҳассерис‚ Дания
Бўйи 1.93 м
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Cелтиc
Рақами 28
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Аалборг Фрежа
АаБ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2020 АаБ 79 (3)
2020 → Рубин Казан (ижара) 4 (0)
2020— Рубин Казан 55 (1)
2022— → Cелтиc (ижара) 6 (0)
Миллий терма жамоа
2015 Дания У20 1 (0)
2016—2019 Дания У21 11 (2)
2020 Дания 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 9-ноябр учун)

Клублардаги фаолияти

Оливер Абилдгаард „Аалборг“ футбол клуби тарбияланувчиси. 2015-йил 20-июлда Дания Суперлигасида „Эсбжерг“ футбол клубига қарши ўйинда дебют қилган[1]. Биринчи ўйинида Оливер Абилдгаард аввалига пеналти муаллифига айланган, кейин эса ҳисобни тенглаштирган. 2020-йилнинг 3-февралида Оливер Абилдгаард сотиб олиш опсияси билан 2020-йилнинг июнигача ижара асосида Россиянинг „Рубин“ футбол клубига ўтган. 1-март куни „Тамбов“ футбол клубига қарши ўйинда у РПЛда дебют қилган[2]. Ижара муддати тугагач, „Рубин“ футбол клуби сотиб олиш опсияси қўллаган ва Оливер Абилдгаард билан 2024-йил июн ойигача тўлиқ шартнома имзолаган[3]. 2021-йилнинг 21-ноябр куни „Сочи“ футбол клубига қарши кечган баҳсда Оливер Абилдгаард „Рубин“ футбол клуби сафидаги илк голини урган[4]. 2022-йил 2-сентабрда „Рубин“ футбол клуби Оливер Абилдгаардни 2023-йилнинг ёзига қадар „Селтик“ футбол клубига ижарага берган.

Халқаро фаолияти

2019-йилда Оливер Абилдгаард Дания ёшлар терма жамоаси таркибида Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этган. Турнирда Оливер Абилдгаард Германия терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушган[5].

2020-йилнинг ноябр ойида Оливер Абилдгаард биринчи марта Дания терма жамоасига чақирилган[6]. Оливер Абилдгаард 2020-йилнинг 11-ноябр куни Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида (2:0) Томас Деланининг ўрнига майдонга тушган ва 70-дақиқада сариқ карточка олган[7].

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Кубок Халқаро турнир Жами
Ўйин    Гол Ўйин    Гол Ўйин    Гол Ўйин    Гол
Аалборг БК 2015—2016 14 1 2 0 - 16 1
2016—2017 12 0 2 0 - 14 0
2017—2018 17 0 1 0 - 18 0
2018—2019 25 1 2 0 - 27 1
2019—2020 11 1 1 1 - 12 2
Жами 79 3 8 1 0 0 87 4
Рубин Казан 2019—2020 11 0 - - 11 0
2020—2021 28 0 1 0 - 29 0
2021—2022 20 1 0 0 2 0 22 1
Жами 59 1 1 0 2 0 62 1
Cелтиc (ижара) 2022—2023 6 0 0 0 0 0 6 0
Умумий фаолиятида 144 4 9 1 2 0 155 5

Манбалар

  1. ↑ „Ольборг вс. Эсбьерг 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 20-июл). 2019-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-июл.
  2. ↑ „Тамбов вс. Рубин 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2020-йил 1-март). 2021-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  3. ↑ „Абилдгаард скифтер перманент тил ФC Рубин Казан“ (да). АаБ Фодболд (2020-йил 20-июн). 2020-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-август.
  4. ↑ „Сочи вс. Рубин 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2021-йил 21-ноябр). 2021-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  5. ↑ „Германия (до 21) вс. Дания (до 21) 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2019-йил 17-июн). 2020-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-июл.
  6. ↑ Никита Дарквеев. „Хавбек «Рубина» Абильгор впервые вызван в сборную Дании“ (ру). чампионат.cом. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  7. ↑ „Дания – Швеция, 11 ноября 2020 — Футбол. Товарищеские матчи (сборные)“ (ру). чампионат.cом. Қаралди: 2021-йил 29-январ.