Дания Оллеброди қаймоқ ва седра билан

Оллеброд (Дания тилида: Øллебрøд, Даниячадан: „эл“/"пиво" ва „нон“) — анъанавий Дания таомидир[1]. Бу қуюқ жавдар нони ва қуюқ ёки оқ пиводан тайёрланган бўтқа[2].

Оллеброд аскетизмни тан олган роҳиблар томонидан ихтиро қилинган. Улар иссиқ пивога майдаланган эскирган жавдар нонини солиб ва бу таомни кун давомида истеъмол қилишлари мумкин эди. Вақт ўтиши билан Оллеброд ширин бўла бошлади ва асосан нонушта учун истеъмол қилинадиган бўлди. Замонавий Дания рецептлари ҳар хил турдаги нон ва пиводан фойдаланишга имкон беради. Бугунги кунда у одатда сут, сариёғ, кўпиртирилган қаймоқ, майдаланган тухум сариғи, долчин, ванил, апелсин ёки лимон седраси билан тайёрланади. Нон пивога бўктирилади, кейин қуюқлашгунча бироз қайнатилади ва қолган ингредиэнтлар қўшилади. Оллеброд тайёрлаш учун эрийдиган кукун аралашмалари сотилади[3].

Манбалар

  1. ↑ Марианне Кастберг ог Кирстен Ҳøгҳ Фогт: Год мад лет ат лаве, Линдҳардт ог Рингҳоф (2013, 9. удг.), ИСБН 9788711382578
  2. ↑ Ингер Абилдгаард. „Бруг ругбрøдсрестерне тил øллебрøд“. Самвирке (15. жуни 2012). 2014-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18. маж 2014.
  3. ↑ „Рецепт Елеброд“. 2019-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-декабр.