Олма (лотинча: Малус) — раънодошлар оиласига мансуб, барг тўкувчи дарахтлар ёки буталар туркуми; уруғли мева дарахти. Шимолий ва жанубий ярим шарнинг мўтадил минтақаларида олманинг 25—30 тури, жумладан, Шарқий Осиё, Ўрта Осиё ва Кавказда 10 хил тури тарқалган. Экиладиган мевали дарахтлар орасида майдони жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ялпи олма ҳосили бўйича АҚСҲ (4,8 млн. т), Хитой (22,01 млн. т) олдинги ўринларда туради (1999). Жаҳон бўйича ялпи ҳосили 60,2 млн. тоннани ташкил этади (1999). Ўзбекистонда — 0,4 млн. т. АҚСҲ, Чили, Хитой, Россия, Эрон, Туркия, Франсия, Италия мамлакатларида олмазорлар катта майдонларни эгаллайди. Шунингдек Ўзбекистонда 2017—2019-йилларда узумдан кейинги энг кўп етиштирилган мева ҳисобланади.[1] Ўзбекистонда 8 тури ёввойи ҳолда учрайди (қаранг ёввойи олма). Дунё бўйича етиштириладиган навларининг асосий қисми хонаки олма турига киради. Паст бўйли олма турига кирадиган дусен ва парадизкадан мевачиликда пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Олма совуққа чидамли, ёруғсевар ва намсевар, тупроқ танламайди, лекин унумдор тупроқларда юқори ҳосил беради. Олма дарахти бўйи 15 м гача боради. Японияда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қишда экилган Фужи олмалари март ойининг охирида илдиз ўсиши кузатилган.[2] Ўзбекистонда олма апрел ойида гуллайди. Гули 5 бўлакли, гултожибарги оқ, пушти, айримлари қизил. Меваси, навига қараб, июн—октабрда пишади. Бир дона меваси вазни 15 г дан 400 г гача боради. Таркибида (%) фруктоза 6,5—11,8, сахароза 2,5—5,5, органик (олма ва лимон) кислоталар 0,2— 1,6, витамин C 5-30 мг, пектин, ошловчи моддалар ва бошқа мавжуд. Меваси янгилигида ейилади, қоқи, консерва, мураббо, жем қилинади. Олма уруғидан ҳамда пайвандлаш, пархиш қилиш йўли билан илдиз бачкиларидан кўпайтирилади. Ҳосилдорлиги 130—300 с/га. Дарахти 100 йилгача яшайди. Одатда, боғга ўтқазилганидан кейин 4 йил ўтгач, ҳосилга киради. 40—50 йил мўл ҳосил беради. Кўчати кузда ва баҳорда 30—60 см чуқурликда ҳайдалган ерга экилади. Кўчат ўтқазиладиган чуқурга 5-6 кг чириган гўнг, 150 г аммиакли селитра, 200 г суперфосфат тупроққа аралаштириб солинади. Кўчатлар 8×8 м, 8х6 м, паст бўйли пайвандтагларга уланганлари 4×6 м, 3×5 м, 4×4 м схемада экилади. Ёш дарахтлар 8—12-марта, ҳосилга кирганлари 4—6-марта суғорилади, туп ва қатор оралари юмшатиб турилади. Ҳосилга кирган олмазор гектарига ҳар уч йилда 20—40 т чириган гўнг ва ҳар йили соф ҳолда 120 кг азот, 60-90 кг фосфор, 30 кг калий ҳисобидан ўғитланади. Дарахтлар ҳар йили кузда ва баҳорда буталади (қаранг буташ, дарахтларга шакл бериш). Ўрта Осиёда экиладиган олма навлари келиб чиқиши бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: халқ селексияси йўли билан етиштирилган Ўрта Осиё маҳаллий навлари — оқ олма, қизил олма, Самарқанд олмаси, Наманган олмаси, аччиқ олма, қимизак олма, Хоразм олмалари гуруҳи ва бошқа олманинг маҳаллий навлари Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитига мослашган, иссиққа, совуққа чидамли. Меваси ширин, эртапишар. Ғарбий Европа, Америка, АҚСҲ навлари — Розмарин, Мантуанер, Старкримсон, Скарлет, Пармен, Вайнсеп ва Голден Делишес, Делишес, Жонатан, Боровинка; Украина нави — Ренет Симеренко; Қрим навлариқ Кандил, Сари синап (олманинг бу гуруҳ навлари Ўзбекистонга ХИХ-аср 2-ярмидан бошлаб, Ўрта Осиёни Россия босиб олгандан кейин, руслар томонидан, ХХ-асрнинг 20-йилларидан бошлаб Ўзбекистондаги илмий тадқиқот муассасалари тавсияси билан келтирилган). Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти селексионерлари етиштирган янги навлар — Самарқанд аълоси; Афросиёби, Ҳосилдор, Тошкент боровинкаси, Меҳмоний, Тилла олма, Нафис ва бошқалар. Бу навлар ҳосилдор, меваси маҳаллий шароитга мослашган, кўриниши чиройли, мазали; совуққа ва иссиққа чидамли.

Олма
Олма дарахти (Малус доместиcа)
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик
Бўлим: Магнолиопҳйта
Синф: Магнолиопсида
Туркум: Росалес
Оила: Росаcеаэ
Кенжа оила: Малоидеаэ
Уруғ: Малус
Тур: М. доместиcа
Малус доместиcа

Олма Малус доместиcа турига мансуб мевали дарахт ва унинг мевасидир.

Қизил кечпишар олма дарахтининг гули

Манбалар

  1. ↑ (ПДФ) АППЛЕС АНД ИТС WАТЕР РЕҚУИРЕМЕНТС: СОМЕ WАТЕР РЕТЕНТИОН СУБСТАНCЕС. Аваилабле фром: ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/353296322_АППЛЕС_АНД_ИТС_WАТЕР_РЕҚУИРЕМЕНТС_СОМЕ_WАТЕР_РЕТЕНТИОН_СУБСТАНCЕС [аccессед Нов 16 2021].
  2. ↑ Алишер Ботиров анд Осаму Аракаwа (2021). Роот Гроwтҳ Чангес ин тҳе Wинтер Плантинг оф Ёунг 'Мияби Фужи' Аппле Треэс Интернатионал Жоурнал оф Ҳортиcултурал Сcиэнcе анд Течнологй Вол. 8, Но. 3, пп. 227-233 10.22059/ИЖҲСТ.2021.315746.428