Олмазор — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Гулбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Олмазор
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Бахмал тумани

Этимологияси

Қишлоқ номи ҳудудда олма дарахтлари кўплиги билан боғлиқ. Атрофдаги ҳудудларга нисбатан бу ерда олма дарахтлари кўпроқ экилганлиги сабабли аҳоли пункти Олмазор деб номланган.

Таркибида -зор қўшимчаси мавжуд бўлган топонимлар одатда маълум бир ўсимлик кўп ўсадиган жойни билдиради. Бу каби жой номларининг айримлари ХХ асрнинг 90-йилларидан сўнг, мустақиллик даврида шаклланган маъмурий топонимлар ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.