Оловнинг бир кўриниши — гулхан.

Олов деб алангаланиш натижасида зудлик билан оксидланиш жараёнига айтилади. Бунда иссиқлик, ёруғлик ва турли кимёвий реаксия маҳсулотлари ажралиб чиқади.[1] Занглаш ва ҳазм қилиш каби секин оксидланиш жараёнлари олов эмас.

Оловнинг кўринувчи қисми аланга дейилади. Аланга атрофдаги газларни қиздиради, кучли олов уларни ҳатто ионлаштириб, плазмага ҳам айлантириши мумкин.[2] Аланга ранги ва интенсивлиги ёқилган моддалар ва атрофдаги газларга боғлиқ.

Олов глобал экологик тизим ва кундалик ҳаётда муҳимдир. Олов иситади, ундан ҳосил бўлган кул ўғит сифатида ишлатилиши мумкин. Бироқ оловни қўллаганда эҳтиёткорлик зарур, йўқса ёнғин содир бўлиб, жиддий жароҳатлар, эрозия ва атмосфера кирланишига олиб келиши мумкин.

Манбалар

  1. ↑ „Глоссарй оф Wилдланд Фире Терминологй“. 2008-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-июн.
  2. ↑ Ҳелменстине, Анне Мариэ „Wҳат ис тҳе Стате оф Маттер оф Фире ор Фламе? Ис ит а Лиқуид, Солид, ор Гас?“. Абоут.cом. 2009-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 21-январ.


Ҳаволалар