Shimoliy Irlandiya
Шимолий ирландия — Буюк Британиянинг маъмурий-сиёсий қисми. Ирландия оролининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Майдони — 14,2 минг км². Аҳолиси — 1675 минг киши (1997). Асосий шаҳри — Белфаст. Маъмурий жиҳатдан 26 округга бўлинган.
СҲ. И.нинг ХХ аср бошларигача бўлган тарихи Ирландия тарихи билан узвий боғлиқ. Бу ҳудудда одамлар мил. ав. 6-минг йилликдан, келт қабилалари эса мил. ав. ИВ асрдан яшай бошлаган. Илк ўрта асрларда бу ҳудуд мустақил Олстер Ирланд Қироллигининг таркибига кирган. ХИИ аср охирида расман инглиз тахтига тобе бўлган бўлса ҳам амалда ҳокимият клан қабиласи бошликлари қўлида бўлган (қаранг: Олстер, тарихий вилоят). ХВИ асрда Ирландия ҳудудининг барча қисмида Англия ҳукмронлиги ўрнатилгач, ҳозирги Шимолий Ирландия ҳудуди Олстер вилояти таркибига кирган. 1919—21 йиллардаги ирланд халқининг инглизларга қарши олиб борган миллий озодлик уруши натижасида 1921-йил имзоланган АнглияИрландия шартномасига кўра, Буюк Британия Ирландиянинг катта қисмига доминионлик ҳуқуқини берди (1949-йилдан Ирландия Республикаси), аммо Шимолий Ирландия ҳудудидаги ҳукмронлигини сақлаб қолди. Ирландиянинг ана шу ажратиб олинган қисмида расман Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги таркибида мухтор вилоят (Шимолий Ирландия) ташкил этилди[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шимолий Ирландия“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Буюк Британия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |