Олтинтепа — жез даврига оид шаҳар ҳаробаси (мил. ав. 3—2 минг йиллик). Туркманистон жан.даги Меана қишлоғи яқинида жойлашган. 1929-йил А. А. Семенов топган. 1930-йилларда А. А. Марушенко, 1949-йилдан М. Е. Массой бошчилигидаги экспедиция текширган. О. шим.-шаркдан жан.-ғарбга чўзилган бўлиб, бал. 20 м га етади. О. қад. деҳқончилик маданиятига оид ёдгорликдир. О.нинг майдони 60 га дан ортиқ. О.нинг атрофи калинлиги 2 м ғишт девор билан ўралган бўлиб, ичида аҳоли яшайдиган массивлар, кулолчилик маҳалласи бўлган. Кенг ва узун йўллар, бир неча хумдонлар, маҳобатли уй қолдиклари, диний иншоотлар, зиккурат, мозорлар топилган. Бу топилмалар қад. Ўрта Осиёда деҳқончилик билан шуғулланувчи ўтроқ қабилалар ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил