Omar al-Hassi
Омар ал-Ҳасси (арабча: عمر الحاسي) Бенгҳази университетидаги Ливия сиёсати бўйича профессор. У Триполидаги Бош Миллий Кенгаш бошчилигидаги Миллий Нажот Ҳукумати (Натионал Салватион Говернмент) Бош Вазири бўлган[1].
| Омар ал-Ҳасси عمر الحاسي | |
|---|---|
| Ливия Бош Вазири | |
|
Мансаб даври 6-сентябр 2014-йил – 31-март 2015-йил | |
| Президент | Ноури Абусаҳмаин |
| Ўтмишдоши | Абдуллаҳ ал-Тҳани |
| Вориси | Халифа ал-Гҳаwил |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1959 (ёши 66–67) |
Таржимаи ҳол
Омар ал-Ҳасси 1959-йил 30-мартда Ливиянинг Бенгҳази шаҳрида туғилган. У Шарқий Ливиядаги кучли қабилалардан бири ҳисобланган Ҳасса қабиласи (قبيلة الحاسة) аъзоси. У Бенгҳази университетида стратегик режалаштириш бўйича профессор ва Тҳе Миддле Эаст анд Медитерранеан Пеаcе Ресеарч институти президенти ҳисобланади[2].
Ал-Ҳасси 2014-йил 29-апрелда Ливия парламентида ўтказилган бош вазирлик учун бўлган сайловнинг биринчи босқичида иккинчи ўринни эгаллаган. Аммо жараён кейинчалик Олий Суд томонидан ноқонуний деб топилади. У 29-апрелда, яъни сайловнинг 2-бошқичида Аҳмед Маитеэқ билан рақобатлашмоқчи бўлиб туган пайтда парламентга овоз бериш жараёнини олдини олиш мақсадида қуролли шахслар бостириб киради[3]. Кейин ал-Ҳасси 2014-йил 6-сентабрдан 2015-йил 31-мартгача ғарбий Миллий Нажот Ҳукуматининг Бош вазири лавозимида ишлайди.
2015-йил 31-мартда ал-Ҳасси Бош Вазирлик лавозимини тарк этади[4]. Лекин Ал-Ҳасси у ноқонуний равишда ишдан бўшатилаётганлиги сабабли чиқарилган қарорни қабул қилиш-қилмасликни ҳал қилишдан олдин ўзини қўллаб-қувватлаган қуролли гуруҳлар („инқилобий шериклари“) билан маслаҳатлашишини айтиб ўтади[5].
Пост приме министер поситион
2016-йил 1-декабрда у Инқилобий олий кенгаш тузилганлигини эълон қилади[6][7].
2018-йил 12-май куни ал-Ҳасси доктор Маҳмоуд Рефаат билан Ливияда тинчлик учун халқаро ҳаракат гуруҳига асос солган[8]. Бу сиёсий ва ҳуқуқий гуруҳ Тунис давлати пойтахти Тунисда тузилган. Шунингдек, бу гуруҳ асосан ливиялик сиёсатчилар ва халқаро ҳуқуқ экспертларидан иборат бўлиб, вазифаси Ливияда уруш жиноятларни содир этганларни судга бериш ҳисобланади[9].
Манбалар
- ↑ „Либя'с эх-парлиамент реcонвенес, аппоинц Омар ал-Ҳаси ас ПМ“. Реутерс. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-январ.
- ↑ „Либя'с Исламисц: Wҳо Тҳей Аре - Анд Wҳат Тҳей Wант“. Wилсон Cентер (2017-йил 8-август).
- ↑ Аҳмед Элумами, „Гунмен сторм Либян парлиамент, стоп лаwмакерс' воте он нехт ПМ,“ Реутерс (Апр 29, 2014). Ретриэвед 15.02.2015.
- ↑ Дарагаҳи, Борзоу. „Триполи аутҳоритй саcкс приме министер“. Финанcиал Тимес (2015-йил 31-март). Қаралди: 2015-йил 31-март.
- ↑ Дарагаҳи, Борзоу. „Ҳеад оф Либя’с Исламист-баcкед говернмент режеcц дисмиссал“. Финанcиал Тимес (2015-йил 1-апрел). Қаралди: 2015-йил 1-апрел.
- ↑ „Формер СГ Приме Минстер формс Ҳигҳ Cоунcил оф Револутион - Тҳе Либя Обсервер“. www.либяобсервер.лй. 2016-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ „Ҳигҳ Cоунcил оф Револутион фоундед то виэ фор поwер ин Триполи“ (2016-йил 1-декабр).
- ↑ نت, صحافة 24 „أوكرانيا واليمن وليبيا.. ازدواجية المعايير " تقرير"“. صحافة 24 نت. Қаралди: 2022-йил 24-апрел.
- ↑ „Интернатионал Гроуп то суэ тwо УН энвойс то Либя ат тҳе ИCC | Тҳе Либя Обсервер“ (эн). www.либяобсервер.лй. 2018-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-апрел.