Омбудсман (шведча: омбудсман — бирон киши манфаатларининг вакили) — турли хил маъмурий органлар, баъзи мамлакатларда эса — шунингдек, хусусий шахслар ва бирлашмаларнинг инсон ҳуқуқларига риоя этишини назорат қилиш учун махсус сайлаб (тайинлаб) қўйиладиган мансабдор шахс. Омбудсман. назоратни амалга оширади ва прокуратурадан фарқли равишда на-фақат қонунийлик, балки шу билан бирга самарадорлик, мақсадга мувофиқлик, адолатпарварлик нуқтаи назаридан ҳам текшириш олиб боради.

Банжул, Гамбияда ма'лумот белгиси

Бу хилдаги мансабдор шахслар ҳар хил ном билан аталади: Скандинавия мамлакатларида — Омбудсман.; Испания ва Колумбияда — халқ ҳимоячиси; Франсияда — воситачи, Руминияда — халқ адвокати ва шаҳрик. Омбудсман. турли юллар билан сайланиши ёки тайинланиши мумкин. Испанияда у парламент томонидан 5 йилга сайла-нади, Намибияда президент томонидан, Франсияда — Вазирлар кенгашининг декрети билан тайинланади. Аксарият кўпчилик мамлакатларда ҳар бир фуқаро Омбудсман.га бевосита мурожаат қилишга ҳаклидир. Омбудсман. камчилик ёки суиистеъмолларни аниклаб, тегишли орган ёки мансабдор шахсга курсатади ва уларни бартараф этишни таклиф этади. Агар улар О.нинг таклифидан бош торца, О. суд органлари ёки парламентга мурожаат қилиши мумкин. О. фуқароларнинг шикоятлари бўйича, шунингдек, ўз ташаббуси билан иш олиб боради. Франсияда фуқаролар воситачига бевосита эмас, балки ўз сенатор ёки де-путатлари орқали мурожаат қиладилар.

Дунёда 1-марта О. лавозими 1709-йил Швеция қироллиги ҳузурида жорий қилинган. Ҳозирги вақтда у жаҳоннинг 110 дан ортиқ мамлакатида мавжуд. О. институтини ташкил этилишига қараб 2 турга бўлиш мумкин: парламент томонидан тайинланадиган (сайланадиган) классик типдаги О. ва ижроия ҳокимияти органлари томонидан тайинланадиган О. Классик типдаги О. ҳар қандай ташкилот, корхона, муассаса ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга. Классик О. катаркта Швеция, Норвегия, Дания, Португалия, Испания ва шаҳрик. кўпгина мамлакатлар О.лари киради. Ўзбекистон О.и ҳам классик О. ҳисобланади. Ижроия ҳокимияти органлари томонидан тайинланадиган О. ҳуқуклари бироз чегараланган. Улар алоҳида соҳалар бўйича текшириш хуқукига эга. Масалан, касалхоналар, жазони ўташ муассасалари, болалар, ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ҳарбий хизматчилар, жиноятлардан жабрланганлар, солиқ муассасалари бўйича шуғулланадиган алоҳида соҳалар О.лари.

О.нинг алоҳида обрў-эътибори ва замонавийлиги унинг демократик хусусиятлари билан тавсифланади. О.лар давлат органлари тизимидан мустақиллиги, парламентнинг белгиланган муддати давомида ўзгармаслиги, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгалиги, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган барча фуқароларга очиқлиги, шикоят ва мурожаатларни тахлил этишда расмиятчиликка йўл қўймаслиги, аҳолига бепул хизмат кўрсатиши билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикасида О. фаолиятининг ҳуқуқий асослари „Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) тўғрисида“ Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1997-йил 24-апрел)да белгилаб берилган. Мазкур қонунга кўра, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) — мансабдор шахе бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси да давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг самарадорлиги устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган. Вакил ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси нинг Конституцияси, қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шарт-номаларига, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принсиплари ва нормаларига асосланади. Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Омбудсман манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда янги „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқди. Амалдаги Қонун 1997 йилда қабул қилиниб, бугунги кунга қадар унга тўрт маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Қонун 22 та модда ва 10 та прим моддадан иборат бўлиб, ундаги эскирган нормаларни ҳозирги давр талабларидан келиб чиқиб янги нормалар билан тўлдириш ҳамда ўзгартишлар киритиш, хусусан Фармон билан Омбудсман институтига берилаётган қўшимча ваколат ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча моддалар билан тўлдириш назарда тутилмоқда. Омбудсман соъзи — дунёда „инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи“ сифатида тушунилади. Бу соъз швед тилидан олинган боълиб „вакил“ деган маънони англатади. У энг аввал швед қироли ҳузурида фаолият юритган. Кейинчалик парламент шакллангандан соънг 1809 йилдан Парламент ҳузурига коъчган. Агар тарихга назар солсак, швед қироли ушбу тажрибани ислом давлатларда фаолият юритган муҳтасиблар ишидан оърганганига гувоҳ боъласиз. Муҳтасиблар ислом дини ва шариат аҳкомлари асосида фаолият юритиб, назорат функциясини бажаришган. ХВИИ асрларда швед қироллигига ҳужум уюштирилганда қирол ҳозирги Туркия ҳудудларига қочиб оътишга мажбур боълади. Қочқинда турк султони ҳимоясида мамлакатдаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, оърнатилган тартибларни назорат қилувчи инсонларни кузатади. Кейинчалик оъз ватанига қайтиб, мана шу тизимни оъз давлатида „Омбудсман“ номи билан жорий этади ва бу Европада ҳам оммалашади. Масалан, испан элчиси Клавихонинг Амир Темур ҳузурига ташрифи тоъгърисидаги кундалигида ёзилишича, Темур топшириқ берганда оъз вақтида бажармаган раҳбарлар ва уларнинг бу камчилиги ҳақида ахборот берувчи шахслар боълган. Шунингдек, фуқаро мурожаатлари билан ишламаган айнан ана шундай раҳбарларни шахсан Амир Темур томонидан коъпчилик ичида жазолангани Клавихо томонидан кичик эпизод сифатида қайд этилган. Мана шу мисолда ҳам коъришимиз мумкинки, Амир Темур инсон ҳуқуқлари бузилишига ёъл қоъйганларга нисбатан қатъий боълган. Дунё тажрибасида бу хилдаги мансабдор шахслар ҳар хил ном билан аталади: Скандинавия мамлакатларида — О.; Испания ва Колумбияда — халқ ҳимоячиси; Франсияда — воситачи, Руминияда — халқ адвокати. О. турли ёъллар билан сайланиши ёки тайинланиши мумкин. Испанияда у парламент томонидан 5 йилга сайланади, Намибияда президент томонидан, Франсияда — Вазирлар кенгашининг декрети билан тайинланади. Аксарият коъпчилик мамлакатларда ҳар бир фуқаро О.га бевосита мурожаат қилишга ҳақлидир. О. камчилик ёки суиистеъмолларни аниқлаб, тегишли орган ёки мансабдор шахсга коърсатади ва уларни бартараф этишни таклиф этади. Агар улар О.нинг таклифидан бош торца, О. суд органлари ёки парламентга мурожаат қилиши мумкин. О. фуқароларнинг шикоятлари боъйича, шунингдек, оъз ташаббуси билан иш олиб боради. Франсияда фуқаролар воситачига бевосита эмас, балки оъз сенатор ёки депутатлари орқали мурожаат қиладилар. Ҳозирги вақтда дунёнинг 180 дан ортиқ мамлакатида О. мавжуд. О. институтини ташкил этилишига қараб 2 турга боълиш мумкин: парламент томонидан тайинланадиган (сайланадиган) классик типдаги О. ва ижроия ҳокимияти органлари томонидан тайинланадиган О. Классик типдаги О. ҳар қандай ташкилот, корхона, муассаса ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга. Классик О. Швеция, Норвегия, Дания, Португалия, Испания ва коъпгина мамлакатлар О.лари киради. Оъзбекистон О.и ҳам классик О. ҳисобланади. Ижроия ҳокимияти органлари томонидан тайинланадиган О. ҳуқуқлари бироз чегараланган. Улар алоҳида соҳалар боъйича текшириш ҳуқуқига эга. Масалан, касалхоналар, жазони оъташ муассасалари, болалар, ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ҳарбий хизматчилар, жиноятлардан жабрланганлар, солиқ муассасалари боъйича шугъулланадиган алоҳида соҳалар О.лари. О.нинг алоҳида оброъ-эътибори ва замонавийлиги унинг демократик хусусиятлари билан тавсифланади. О.лар давлат органлари тизимидан мустақиллиги, парламентнинг белгиланган муддати давомида оъзгармаслиги, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгалиги, оъз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга муҳтож боълган барча фуқароларга очиқлиги, шикоят ва мурожаатларни таҳлил этишда расмиятчиликка ёъл қоъймаслиги, аҳолига бепул хизмат коърсатиши билан ажралиб туради. Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари боъйича вакили (омбудсман) — Оъзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари боъйича Омбудсман Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) институти 1995 йилда ташкил этилган. Ушбу институт МДҲ ҳудудида биринчилардан боълиб Оъзбекистонда таъсис этилган. Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари боъйича вакили (омбудсман) лавозимига Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланган Омбудсманлар:

Рашидова Сайёра Шарафовна 1995-2015 йй.


Мухаммадиэв Улугъбек Насриддинович 2015-2021 йй.


Эшматова Феруза Фарходовна 2021 йилдан ҳозирга қадар

Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелда боълиб оътган саккизинчи сессиясиида „Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари боъйича вакили (омбудсман) тоъгърисида“ги Қонун қабул қилинди. Шу кунга қадар ушбу ҳужжат Омбудсман вазифалари ва ваколатларини кенгайтириш зарурияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилиб борилмоқда. „Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) тоъгърисида“ Оъзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ, Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари боъйича вакили (омбудсман) (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) мансабдор шахс боълиб, унга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар (бундан буён матнда ташкилотлар ва мансабдор шахслар деб юритилади) томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тоъгърисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган. О. оъз фаолиятида Оъзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларига, Оъзбекистон Республикасининг халқаро шарт-номаларига, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва нормаларига асосланади. Вакил оъз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе боълмаган тарзда амалга оширади ва Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисоб беради. О. Оъзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Оъзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги боълмаган шахсларнинг оъз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракацизлиги устидан берган шикоятларини коъриб чиқади ва у оъз текширувини оътказиш ҳуқуқига эга. О. ташкилотларга ва мансабдор шахслар ҳузурига монеликсиз кириш, улардан ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни соъраш ҳамда олиш, мансабдор шахслардан тушунтиришлар олиш, аниқланиши лозим боълган масалалар юзасидан ташкилотлар ва мутахассисларга хулосалар тайёрлашни топшириш, Оъзбекистон Республикасининг Конституциявий суди коъриб чиқиши учун қонунга мувофиқ масалалар киритиш, унинг мажлисларида иштирок этиши ва суд томонидан коъриб чиқилаётган барча масалалар юзасидан оъз нуқтаи назарини баён этиш, фуқаролар манфаатларини коъзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тоъламасдан мурожаат этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакилларининг ахборотини эшитиш масаласини коъриб чиқиш тоъгърисидаги таклиф билан Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қоъмиталарига мурожаат қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларида аниқланган бузилишларни, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тоъгърисида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда коъриб чиқилиши мажбурий боълган тақдимномалар киритиш, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини оътказиш, ушлаб турилган ва қамоқда сақланаётган шахслар билан ҳоли тарзда учрашиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Оъзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги „Оъзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари боъйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тоъгърисида“ги Фармонида Парламент О.га қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилиши белгиланган.

О. ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш боъйича Миллий превентив механизм

2002 йил 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 57/199-резолюцияси билан Қийноқлар ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқациз, гъайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши Конвенцияга доир Факултатив протоколи билан миллий превентив механизм (МПМ) ташкил этилиши назарда тутилган. Миллий превентив механизм — қийноқнинг ҳар қандай коъринишларининг олдини олиш мақсадида мустақил халқаро ва миллий органларнинг озодликдан маҳрум этилган шахслар сақланадиган жойларга мунтазам ташрифлар тизимини яратишдир. 2019 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари боъйича вакили (омбудсман) ҳузурида қийноқларнинг олдини олиш боъйича Миллий превентив механизм институти жорий этилган. Унга мувофиқ Вакил қамоқда сақлаш жойларига мунтазам кириб туриш орқали қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, гъайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қоъллашнинг олдини олиш боъйича чоралар коъриши белгилаб берилди. Оъзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги „Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қоъшимча чора-тадбирлар тоъгърисида“ги Қарори билан Омбудсман ҳузуридаги МПМ фаолияти янада такомиллаштирилди. Омбудсман ҳузурида Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш боъйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди. Улар зиммасига қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни тезкор бартараф этиш боъйича талабномаларни тегишли давлат органига тақдим қилиш, қийноққа солиш ҳолатлари тоъгърисидаги мурожаатларни коъриб чиқишда иштирок этиш каби вазифалар юклатилган. Шунингдек, Қарорда Жамоатчилик гуруҳлари таркибига Инсон ҳуқуқлари боъйича Миллий марказ экспертлари, тиббиёт ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини жалб қилиш ва бунда уларнинг мониторинг ташрифларини амалга ошириш учун касбий малакаси ва амалий билимларга эга боълишини ҳамда гендер тенглиги таъминланишини ҳисобга олиш ҳам белгиланган. О. томонидан ҳар йили 15 мартга қадар Олий Мажлис палаталарига қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, гъайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муносабат ҳамда жазо турларини қоъллаш ҳолатларининг олдини олиш боъйича амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза тақдим этилади ва ушбу маъруза омбудсман.уз сайтига жойлаштирилади.

О.нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари Шунингдек, Фармонга асосан 2022 йилнинг 1 январидан Обудсманнинг минтақавий вакиллари доимий асосда фаолият юритиши белгиланди. Уларга инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва оътказиш, фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва коъриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда коъмаклашиш, оъз ташаббуси билан ёки мурожаат муаллифининг илтимосига коъра, мурожаатни экспертлар, мутахассислар ва манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида коъриб чиқишни ташкил қилиш, ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо оътаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар оътказиш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ахборот-маърифий ишларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда амалга ошириш вазифалари юклатилди. Омбудсманнинг минтақавий вакиллари оъзларининг фаолиятида бевосита Омбудсманга ҳисобдордир.

Халқаро алоқалар Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш Вакил фаолиятининг муҳим ёъналиши ҳисобланади. Ушбу фаолият БМТ ва ЕХҲТ халқаро шартномалар ижроси юзасидан Оъзбекистон Республикаси маърузаларини тайёрлашда иштирок этиш, халқаро ва минтақавий ташкилотларда аъзолик доирасида, хорижий Омбудсманлар билан коъп томонлама алоқаларни ривожлантириш, халқаро форумлар, чет ел делегацияларини қабул қилишда иштирок етиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари боъйича халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкасблар мурожаатларини коъриб чиқиш орқали амалга оширилади. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари боъйича вакили (омбудсман) Халқаро Омбудсман институти, Европа Омбудсман институти, Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси, Туркий тилли давлатлар ва Инсон ҳуқуқлари боъйича миллий институтлар Ассоциацияси ҳамда Евроосиё Омбудсманлари Алянси каби халқаро бирлашмаларнинг тоъла қонли аъзоси ҳисобланади. Вакил томонидан хорижий омбудсманлари билан хамкорлик тоъгърисида 20 дан ортиқ меморандумлар имзоланган. Туркия, Швеция, Испания, Португалия, Полша, Жанубий Корея, Словакия, Болгария, Латвия, Россия, Япония, Таиланд, Франсия, Озарбайжон, Сербия, Венгрия ва Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари шулар жумласидандир. 2020 йилда Глобал алянс томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) фаолиятининг Париж принципларига мувофиқлиги боъйича аккредитациядан оътказилган ва унга „Б“ мақоми берилган.

Манбалар

Адабиётлар

  • Сатторов А., Омбудсман — ҳуқуқ ҳимоячиси, Т., 2000.
  • Акмал Саидов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.