ОМИЛЛАР (ФАКТОРЛАР) НАЗАРИЯСИ 18-асрнинг охирларидан бошлаб Ғарбда ва Россияда тарқалган назариялардан бири. Унинг асосчилари ва тарғиботчилари немис файласуфи Макс Вебер (1864-1920), италян социологи Гаэтано Моска (1858-1941), рус социологи, тарихчиси ва ҳуқуқшуноси Максим Максимович Ковалевский (1851- 1961), рус тарихчиси ва социологи Николай Иванович Карев (1850-1931) лардир. Омиллар назарияси фалсафа ва социологияда моддий неъматларнинг жамият ривожланишидаги аҳамиятини инкор этади ҳамда унинг ўрнида кўпдан-кўп тенг ҳуқуқли омилларнинг (иқтисод, ахлок, дин, техника, маданият ва б.) ўзаро таъсирини эътироф этади. Социологияда плюрализмнинг ифодаси бўлганлигидан Омиллар назарияси ижтимоий тараққиётнинг об’эктив қонунларини, социал меъёрлар ўртасидаги ички алоқаларни рад этади. Омиллар назарияси тарихда кўпгина суб’эктив омилларнинг ахамиятини ошириб юбориши билан намоён бўлади. Ўзгарган шаклда Омиллар назарияси ғарб фалсафий социологиясида ҳозир ҳамм мавжуд.

Адабиётлар

"Ўбекистон Файласуфлари миллий жамияти нашриёти" „Шарқ“ Нашриёт_Матбаа Аксиядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент-2004