Omonat
Омонат — умумий маънода: сақлашга ишониб топширилган, ишончли. Бир инсоннинг иккинчи инсонга вақтинчалик ишониб топширган нарсаси ҳам омонат ҳисобланади. Бу номоддий қадриятларни (тил, маданият, миллат) ва моддий (нарсалар, ко'чмас мулк) сақлаш учун берилган деб ҳам тушунилади.
Омонат — мижознинг маълум бир шартлар асосида банкка қўйган пул маблағлари. Омонатга пул маблағларини кирим килиш миқдори, уларни сақлаш муддати ва мақсади омонатнинг тури шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликка кўра, омонат кимнинг номига қабул қилинса, унинг номига омонат дафтарчаси расмийлаштирилади. Омонат номига бошқа шахс маблағ топшириши мумкин, бунда маблағ кимнинг номидан топширилган бўлса, ўша шахс омонатчи ҳисобланади. Омонатдан маблағлар омонатчининг биринчи талабига кўра, тўлиқ ёки қисман берилиши таъминланади. Омонатчи омонатга қўйган маблағидан шахсан ўзи ёки ишончли вакили орқали фойдаланиш ҳуқуқига эга. Омонатдаги маблағлар бир ёки бир неча кишига, шунингдек, давлатга, алоҳида ташкилот ва корхоналарга васият қилиниши мумкин. Омонат бўйича даромадлар фоиз ёки ютуқ кўринишида тўланади. Фоиз ставкасининг миқдори банклар томонидан мустақил равишда белгиланади. Банклар талаб қилиб олинадиган, муддатли ва жамғарилувчи омонат турларига пул маблағларини қабул қиладилар (яна қаранг Депозит)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |