Omonimlar
Омонимлар (омо … ва юнонча: опута – ном, исм) – умумий маъно унсурларига эга бўлмаган, тасаввурий боғланмаган, лекин бир хил ёзилиб, бир хил айтиладиган сўзлар; улар орасида семантик алоқа бўлмайди. Ана шундай сўзларнинг тилда мавжуд бўлиши ва шунга боғлиқ ҳодисалар омонимия дейилади. Омонимларнинг луғавий ва грамматик кўринишлари фарқланади.
Омонимлар билан бир қаторда тилда уларнинг алоҳида турлари сифатида омографлар (бир хил ёзиладиган, лекин урғу ва талаффуз билан фарқланадиган сўзлар: олма(мева номи)—олма(„-ма“ қўшимчасини олган иш-ҳаракат), том (уй томи) – том (китоб томи) ва бошқалар, ҳамда, омофонлар (бир хил талаффуз қилинадиган, лекин ёзилишида фарқ қиладиган сўзлар): етти (сон) – етди (феъл); ёт (бегона) – ёд (хотира) ва ҳоказо. Омонимиянинг мазкур барча кўринишларига мансуб сўзлар маъноси асосан матн орқали билинади.
Омонимлар мумтоз адабиётда тажнис санъати ва туюқ жанрини яратишда, аския пайровларида эса сўз ўйини ва қочириқ сифатида ишлатилади. Сўз усталари, айниқса, шоирлар (Ал-Хоразмий, Лутфий, Навоий, Бобур, Сўфи Оллоёр, Ҳабибий ва бошқалар) поэтик таъсирчанликни оширишда омонимлар дан маҳорат билан фойдаланганлар. Хоразмийнинг: „Буюнг сарву санубартек“, „белинг-қил“, „Вафо қилган кишиларга вафо қил“ байти ёки Алишер Навоийнинг: Олмани сунди нигорим – ол, —деди, Олма бирла бу кўнгилни ол, – деди, Сўрдим эрса олмасининг рангини, Не сўрарсан? – олма ранги ол, деди. Туюғи бунинг ёрқин исботидир. Дастлабки байтда қил сўзи 2 маънода (қилга ўхшаш ингичка; қилмоқ феълнинг ўзаги) ишлатилган бўлса, туюкда ол сўзи 3 маънода ишлатилган (буйруқ феъли; кўнгил овламоқ; қизил ранг, ол ранг[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |