Омонуллахон (1892.1.6, Кобул -1960.25.4, Сюрих) — Афғонистон амири (1919—29), баракзайлар сулоласидан. Амир Ҳабибуллахоннмнт ўғли. Отаси сарой фитнаси натижасида ўлдирилгач, тахтга чиққан (1919-йил 21-феврал), Афғонистон мустақил давлат деб эълон қилингандан сўнг (1919-йил 28-феврал), Англия томонидан Учинчи инглизафғон уруши бошданган (1919-йил 6-май). Бу урушда афғонлар ғалаба қилиб, Равалпиндида тинчлик шартномаси имзоланган (1919-йил 8 август). Россия, Тур-кия, Эрон, Германия, Италия ва Франсияга фавқулодда миссиялар юбориб, бу давлатлар билан ёш Афғонистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатди. О. Ёш афюнлар таъсирида Афғонистонда муҳим ислоҳотлар ўтказган. Абдулқуддусхон Иттимодий бош вазир, Маҳмуд Тарзий ташқи ишлар вазири, генерал Муҳаммад Нодирхон (Нодиршоҳ) ҳарбий вазир бўлди. Афғонистон Конституцияси қабул қилинган (1923). 1927-йил декабр — 1928-йил июнда Ҳиндис-тон, Туркия, Эрон, СССР ва бошқа мамлакатларда бўлиб, Ғарб турмушидаги тараққийпарвар анъаналарини Афғонистон ҳаётига татбиқ қилишга интилган. Бироқ О.нинг ислоҳотлари қаттиқ қаршиликка учради. Бир томондан, мулла Леванай бошчилигидаги жан, қабилаларнинг марказий ҳокимиятга қарши исёнлари кучайган бўлса, иккинчи томондан, ҳукумат ичидаги консерватив фикрловчи айрим вазирлар (Нодирхон ва бошқалар) мухолифатга қўшилган. 1928—29 йилларда тожик деҳ-қони Ҳабибулла-Бачаи Саққо раҳбарлигида шимолида кўтарилган қўзғолон натижасида О. тахтдан воз кечишга мажбур бўлган (1929-йил 14-январ) ва Қандаҳорга қочиб кетган.

Афғонистон ташқи ишлар вазири Ғулом Сиддиқхон ва мамлакатнинг СССР даги элчиси Ғулом Набихон Чархий Москвада И.В.Сталин билан уч-рашгач, О.га ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги расмий таклиф қондирилади (1929-йил март). В. Примаков бошчилигидаги совет ҳарбий қисмлари Афғонистонга киритилган (1929-йил 14-апрел — 31-май). Бироқ 1929-йил май ойининг охирида янги амир — Ҳабибуллахонга қарши курашни тўхтатиб, О. 20 халта тилла (10 млн. олтин тилла) ва бошқа қимматбаҳо бойликлар ҳамда қариндош-уруғларни олиб, аввал Ҳиндистон, сўнгра Италияга жўнашган. 1948-йилда Афғонистондаги мавжуд сиёсий ҳоки-миятни тан олгач, унинг фуқаролик ҳуқуқлари тикланди. Жалолобод (Афғ-онистон)да дафн этилган.

Ад:. Назаров Х., Социалниэ движения 20-годов ХХ века в Афганистане, Душанбе, 1989; Ражабов Қ., Бухорога Қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил