Омск ёки Омби — Россия Федерацияси Омск вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Ом дарёси Иртишга қуйиладиган ерда. Йирик порт ва темир йўл тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 1104 минг киши (2024). Омск аҳолисининг сони ва майдони жиҳатдан Сибирда 2-ўринда туради (Новосибирскдан кейин). 7 шаҳар тумани бор. Машинасозлик (қишлоқ хўжалиги машиналари, электр приборлари ва бошқалар), нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси (шина, техник резина, пластмасса ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш), енгил, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноат корхоналари бор. 4 театр, тарихий ва адабиёт, тасвирий санъат музейлари мавжуд. 1716-йилда Сибирни эгаллаш учун таянч пункти сифатида қурилган. 1782-йилгача Ом остроги, 1782—97 йилларда ва 1804-йилдан шаҳар. Сибир казак қўшинлари (1808—1917), Ғарбий Сибир (1824—82) ва Чўл генерал-губернаторликлари (1882—1917) маркази[1].

Омск

русча: Омск
Skyline of Omsk
Omsk
Байроқ
Omsk
Герб
Мамлакат Россия
{{{минтақа_тури}}} Омск вилояти
Шаҳарий округ Омск
Ҳукумат
 • Ҳоким Сергей Шелест
Асос солинган 1716
Илк эслатилиши 1716
Аввалги номлари Омби
Майдон 577.9 км2 (223.1 кв ми)
Маркази баландлиги 60 м
Аҳолиси
 (2024)
1 104 485
Зичлиги 1985,7 киши/км2
Конфессиявий таркиб православнийлар, мусулмонлар ва бошқалар
Телефон коди +7 3812
Почта индекс(лар)и 644ххх

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил