„Он Реплай“ — Гига Кухианидзе томонидан басталанган, сўзлари Лиса Жапаридзе томонидан ёзилган қўшиқ. Қўшиқ Бзикеби гуруҳи томонидан ижро этилган ва Австриянинг Вена шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-2026“ қўшиқ танловида Грузия вакили бўлган.

„Он Реплай“
Бзикеби қўшиғи
Чиқарилган санаси 2026-йил 12-март
Клипи
"Он Реплай" ЁуТубеда

Тарихи

Бзикеби гуруҳи аввалроқ „Болалар Эуровисион-2008“ танловида ғолиб чиққан эди. Гуруҳ Грузия радиоси томонидан „Эуровисион“ танловида иштирок этиш учун ички танлов орқали сараланган.

Қўшиқ Георги Кухианидзе (Гига Кухианидзе номи билан ҳам танилган) томонидан басталанган. У аввал ҳам „Болалар Эуровисион“ танлови билан боғлиқ лойиҳаларда ишлаган. Кухианидзе қўшиқнинг миксланиши, мастеринги ва продюсерлигини ҳам амалга оширган. Қўшиқ матни Лиса Жапаридзе томонидан ёзилган.

„Он Реплай“ инглиз тилидаги тез суръатли қўшиқ ҳисобланади[1][2]. У вокализациялардан иборат кириш қисми билан бошланади, ундан сўнг биринчи куплет келади. Қўшиқнинг асосий нақорати „Он Реплай“ деб номланиб, унда ҳам деярли узлуксиз вокализациялар қўлланилган. Иккинчи куплет биринчисидан ҳам оҳанги, ҳам давомийлиги жиҳатидан фарқ қилади. Нақорат иккинчи марта такрорлангач, уланиш қисми янграйди ва якунда нақорат яна бир бор такрорланади.

Қўшиқ 2026-йил 12-мартда эълон қилинган. Унинг видеоклипига Саса Орашвили режиссёрлик қилган[3][4].

Эуровисион

Грузия 2026-йил май ойида бўлиб етмишинчи маротаба ўтган „Эуровисион“ қўшиқ танловида ушбу қўшиқ билан иштирок этди. Мамлакат 12-май куни бўлиб ўтган биринчи ярим финалда 6-рақам остида чиқиш қилди, бироқ финал босқичига йўл ололмади[5][6].

Манбалар

  1. ↑ Антҳонй Грангер. „🇬🇪 Георгиа: Бзикеби Аре Реcординг Тҳеир Эуровисион Сонг“ (эн-ГБ). Эуровоих (2026-йил 1-март). Қаралди: 2026-йил 5-июн.
  2. ↑ „Бзикеби премиэре 'Он Реплай' фор Георгиа“ (эн). Эуровисион Сонг Cонтест (2026-йил 30-март). Қаралди: 2026-йил 5-июн.
  3. ↑ „Бзикеби - Он Реплай“ (эн) (2026-йил 12-март). Қаралди: 2026-йил 19-апрел.
  4. ↑ Неил Фаррен. „🇬🇪 Георгиа: Бзикеби Релеасес "Он Реплай"“ (эн-ГБ). Эуровоих (2026-йил 11-март). Қаралди: 2026-йил 19-апрел.
  5. ↑ „Эуровисион 2026: Тҳе Фирст Семи-Финал Қуалифиэрс“ (эн) (2026-йил 2-май). Қаралди: 2026-йил 13-май.
  6. ↑ „Виэнна 2026: Семи-Финал Руннинг Ордерс ревеалед“ (эн) (2026-йил 2-апрел). Қаралди: 2026-йил 3-апрел.